4:21

Хақиқий хаёт

MP3

Ассалому алайкум қадрдон биродарлар. Павлус ўзининг ибодатларида бир нечта шахарлардаги биродарлари учун сўраган. У жамоатларга мактуб ёзар экан ўзининг улар олдидаги мажбуриятини хам унутмайди. Масихга келиб унинг мақсади ўзгаргани хақида сухбатлашгандик. Биз хам имонга келган кунимиздан бошлаб, яшашдан мақсадимиз нима эканини англаганмиз. Павлус шундай мақсади янгиланганларга ўз мактубида: «Ана шу сабабдан мен самовий Отамиз олдида тиз чўкяпман. Ер юзидаги хар қандай сулола самовий Отадан ном олган. У Ўзининг улуғвор бойлиги билан сизларни куч қудратли қилсин, Ўз Рухи билан ички борлиғингизни бақувват қилсин. Масихни имон билан дилингизга жо қилинглар. Масихнинг севгиси қалбингизда илдиз отиб, махкаб ўрнашсин, токи сизлар барча Худонинг азизлари билан биргаликда бу севгининг кенглиги, узунлиги, баландлиги ва теранлигини тўла англашга кучингиз етсин. Ха, сизлар Масихнинг ақл бовар қилмас севгисини фахмлаб бориб, ХУдонинг бутун камолотига эришинглар.”

Қандай ажойиб тилаклар. Булар шунчаки оддий тилаклар эмас. Бу сўзлар Худонинг бошқаруви билан битилган.

Биз хар куни тонгда ибодат учун Раббимиз олдида тиз чўкар эканмиз, У бизни Ўзининг улуғвор бойлиги билан қуч қудратли қилишини, Муқаддас Рух билан борлиғимизни бақувват қилишини сўрашимиз керак. Биз Унинг улуғвор бойлиги билан кучли бўлсак ва Рухи билан бақувват бўлсаккина Худони улуғлайдиган даражада яшай оламиз. Аммо бунинг акси бўлса, биз Муқаддас Рухдан ва Масихдан алохида хаёт кечирсак, биз самарасиз ва кучсиз бўлиб қоламиз. Буни РАббимиз яхши билади. 2 Бутрус китоби 1 боб 3-4 оятларда шундай ёзилган: “Раббимиз Исо МАсихнинг Отаси Худога хамду санолар бўлсин! У бизга бехад рахм-шафқат кўрсатди, Исо Масихнинг тирилиши асосида бизни янгидан туғилтириб, тирик бир умидга эга қилди. Самода сақланаётган беғубор, чиримас, сўлмас бир мерос сизларни кутмоқда.” У ўзининг чексиз мехр шафқати билан бизларни абадий хаётга эга қилди. Нафақат абадий хаётга балки самода ажойиб бир мерос тайёрлаб қўйди. Унинг илохий қудрати бизнинг юракларимизни ўзгартирди ва нажоти орқали бизни Ўзи билан яраштирди.

Бизнинг Масихдаги ўрнимиз бизга кечирим беради ва янги ижодлигимизни тасдиқлайди. Агар биз шубхада қолсак Худонинг Каломи бизга ажойиб ваъдалар беради. Итоат билан яшашнинг қудратини кўрсатади. Хеч ўйлаб кўрганмисиз Масихга итоатда яшаш билан ўз холимизча яшаш ўртасида қандай фарқлар бор? Мен бу хақида жуда кўп ўйлайман. Агар Худодан бир озгина узоқлашсам хам, юрагимда нотинчлик пайдо бўлади. Арзимас нарсалар мени тушкунликка туширади. Сизни нима кўпроқ тушкунликка туширади? Бунга сабаблар анчагина. Масих сизни севишини, гунохларингизни кечирганини, Худонинг оиласига олинганингизни, У сизни баракалаганини, Унга яқинлигингизни билиб ва хис қилиб яшасангиз, ўзингизни қандай тутасиз? ХАр қандай қийин холатларда хам ўзингизни йўқотиб қўймайсиз, Худога ишончингиз баланд бўлади, ташвишланмайсиз, Орқангизда катта тоғ борлигини хис қиласиз. Хамма муаммолар ва ташвишларга соғлом фикр билан, Худонинг кўзи билан қарайсиз. Тўғрими?

Энди бошқаларга қарасак, аниқроғи яқинларингиз хаётига. Уларнинг Худовандга яқин эмасликлари туфайли турли хил муаммолар билан қийналаётганини кўриб, сезиб турибсиз. Бундай пайтда уларга қандай ёрдам Бера оласиз. Сизнинг насихатларингиздан кўра, чин дилдан қилинган ибодат кўпроқ самара беради. Уларнинг нима учун қийналаётганларини ўзларидан сўранг, агар бунинг иложи бўлмаса, Худодан сўранг. Унинг хаётида қандай муаммолар бор. Ундаги қайси зарарли сифатлар йўқолиши керак? У қайси бемаъни сифати учун шунчалик қийналаяпти? Шу саволлар билан Худога мурожаат қилсангиз, У сизга албатта жавоб беради. Шундагина ўша муаммолар учун аниқ ибодат қилишингиз мумкин. СИзнинг ибодатларингиз орқали, у яна Худога элтадиган йўлни топиб олади. Сиз Худованд билан яқин муносабатингиз орқали нафақат ўзингизга балки бошқаларга хам ёрдам Бера оласиз. Худога томон яна бир қадам босинг!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top