2:24

Уй бекасига эслатмалар

MP3

Ассалому алайкум. Бугун сизлар билан кўкатлар ва меваларни қандай сақлаш ва улардан фойдаланиш ҳақида суҳбатлашамиз. Ҳар қандай аёл ўз ошхонасида ўзини ҳақиқий бекадай ҳис қилади. Ҳақиқий бекалар эса тайёрламоқчи бўлган таомининг маҳсулотларидан қандай фойдаланишни ва уларни қандай сақлашни билиши лозим. Шу сабаб билан бугун ҳам сизларнинг эътиборингизга баъзи бир эслатмаларни ҳавола қилишни лозим топдим.

Нўхотни пишираётганингизда қайнаётганда тез-тез сув қуйиб турманг. Нўхот ўз мазасини йўқотади.

Кеча кўкат олгансиз, бугун эса кўкатларингиз бироз сўлиб қолибди. Ҳеч қиси йўқ. Уларни яна ўз ҳолига қайтариш мумкин. Бунинг учун бир оз уксус солинган совуқ сувга кўкатларни солиб қўйсангиз бас.

Лавлагидан бирор бир салат тайёрламоқчисиз. Қайнатаётганингизда лавлагининг ранги чиқмаслиги учун сувга уксус ёки лимон сокидан солиб юборинг.

Баъзилар кўкатларни тўғрамасдан истеъмол қилишни ёқтиришади. Бундайлар учун кўкатларни аввал оқиб турган совуқ сувда ювиб ташлаб, сўнг юқори қисмини олиб ташлаб олиб боринг.

Сотиб олган кўкатларингизни бир неча кун сақлашни истасангиз, уларни совуқ сувда ювиб, намланган докага ўраб музлаткичда сақлашингиз мумкин.

Шпинат, салат барглари, шавел каби кўкатларни ювиб тозалаб, намланган сочиққа ўраб, полиэтилен пакетга солиб қўйинг.

Кўкатларнинг фойдали эканини ҳаммамиз яхши биламиз. Бироқ фойдали экан деб ҳамма кўкатларни бирданига истеъмол қилиш ярамайди. Чунки уларнинг ўзига яраша ҳиди ва таъми бор. Сиз ҳаммасини бирданига истеъмол қилиш орқали тайёрлаган таомингизнинг мазасини бузиб қўясиз.

Пиёзни кесишдан олдин пичоқни туз билан артиб олсангиз ҳеч қандай ёмон ҳид чиқмайди.

Кесилган пиёзлар ёмон бўлиб қолмаслиги учун уни туз сепилган идиш ичига солиш керак.

Яна пиёз тўғраётганда йиғлашни истамасангиз пичоқнинг учига ноннинг юмшоқ бўлагини санчиб қўйинг. Пиёзнинг аччиқлигини кетказиш учун пиёз тўғраш жараёнида пичоқни бир неча марта совуқ сувда ҳўллаб олиш керак.

Пиёзни қовуриш жараёнида ёғга бир оз қанд упасидан сепиб юборсангиз, пиёз яхши қизаради.

Кўпчилик салатдан саримсоқ ҳиди келиб туришини ёқтиришади. Аммо афсуски саримсоқ ейиш мумкин эмас. Бундай ҳолатда нима қилиш керак. Бунинг учун қора ноннинг қотирилганига саримсоқ суртиб, салат орасига солиб қўйиш керак. Салатни дастурхонга тортишдан олдин эса қотирлган нони олиб қўйсангиз, салатингиздан кутилганидек саримсоқ ҳиди келиб туради.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top