Ассалому алайкум ҳурматли “Дилкаш” радиосининг азиз мухлислари. Сизлар билан яна радио тўлқинлари орқали бўлса-да учрашганимиздан бағоят миннатдормиз. Ўйлаймизки, сизлар учун тайёрланаётган эшиттиришларимиз сиз, азиз тингловчиларга манзур бўлмоқда.
Азиз радио тингловчи биродарлар, шайтон бизга қараганда буюк олим ва эпчил баҳслашувчидир. У бизни алдаш учун “ёруғлик фариштаси”га айланиши мумкин. Биз унинг борлигини пайқаб олгунимизча у ёнимизга писиб келиб, бизни ҳалокатга етаклайди. У бизга билдирмасдан айланиб ўтиб, бизни имонимиздан ва поклилигимиздан маҳрум қилади.
Биз улардан маҳрум бўлганимизни сезмай қоламиз. У, ҳаттоки, бизни аллақачон йўқотиб бўлган нарсамизда муваффақиятга эришаётганимизга ишонишга мажбур қилади. У бизни тутаётганида, биз нафақат бу моҳир овчини, ҳатто унинг қармоғидаги илмоқни ҳам сезмай қоламиз. Унинг тузоғи бизга шундай ёқадики, кайфиятимизга шундай мос келади.
У бизни ўз тўрига тушириш учун ўзимизнинг қарашларимиз ва иштиёқларимиздан фойдаланади. Охир-оқибат у бизни ҳалокатга олиб келганда, у ўзимизни ўз йиқилиш қуролимизга айлантиради. Шайтон жамоатларга ҳам ўз таъсирини ўтқазишга уринади. У аввало жамоат хизматчиларидан ўз ишини бошлайди. Масалан, чўпонга ҳужум қилиш орқали.
Унинг ҳужумлари оддйгина бўлиб бошланиши ҳам мумкин. Аввало чўпонда иккиланиш бошланиши мумкин. Шундан кейин чўпонга нисбатан иккиланишлар ва турли кўз билан қарашлар жамоат аъзоларида ҳам пайдо бўлади.У жамоат чўпонини Худонинг эркин иродаси бор ёки йўқлигига иккилантиради. Шунга қарамай биз чўпонларни танлашда жуда зийрак бўлишимиз лозим.
Менинг ишончим шундан иборатки, биз аллақачон бу мартабанинг синовларига бардош бера оладиган, ўша руҳий кучнинг етишмаслигини аллақачон исботлаган кишиларни яна жамоат минбарига кўтаришда жуда эҳтиёт бўлишимиз керак. Улар жуда қўпол ва ёки жуда нозик бўлади. Энг қўполларига таом тановул қилишда меъёрни билмаслик ва айниқса, ёш ваъзхонларда кўп учрайдиган гуноҳ фикрларидир.
Бироқ биз улар ҳақида гапни чўзиб ўтирмаймиз. Агар сизни ўраб турган ҳаётга диққат билан қарашни истасангиз, сизнинг ўзингиз кўплаб шунга ўхшаш мисолларни кўришингиз мумкин. Шунинг билан азиз радио тингловчи биродарлар, бугунги эшиттиришимиз ҳам ўз ниҳоясига етди. Сизлар билан хайрлашар эканмиз, сиз азизларга ўзимизнинг электрон почтамиз манзилини эслатиб ўтмоқчимиз:
dilkash@najot.com
Азизлар, ушбу манзилимизга ўз фикр ва мулоҳазаларингизни ёзиб юборасиз деган умиддамиз. Яна радио тўлқинларимиз орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг.