2:58

Қандай ибодат қилиш керак?

MP3

Салом азизлар. Ибодат мавзусига бағишланган дастуримизга хуш келибсиз.

«Ўзининг тақводорлигини пеш қилиб, бошқаларни эса камситиб юрган баъзи одамларга Исо қуйидаги масални айтиб берди: «Бири фарзий, бошқаси солиқчи бўлган икки киши ибодат қилиш учун маъбадга кирибдилар. Фарзий алоҳида туриб, ўзича шундай ибодат қилибди: – Ё Худо! Мен бошқа одамлардай талончи, жиноятчи, зиногар ва ҳатто шу солиқчи сингари бўлмаганим учун Сенга шукр айтаман. Ҳафтада икки марта рўза тутаман. Топганимнинг ўндан бирини ушр учун ажратаман. Солиқчи бўлса узоқда туриб, ҳатто кўзларини осмонга қаратишга ҳам ботина олмай, кўкрагига урганича: – Ё Худо, мен гуноҳкорга раҳм қил! – дебди.

Сизга айтаманки, бу одам боягидан кўра оқланиб уйига қайтибди. Чунки ўзини юқори олган ҳар бир киши пасайтирилади, ўзини паст олган эса юксалтирилади» (Луқо 18:9-14). Азизлар, ушбу оятларни ўқиб, бир хулосага келдим.

Ахир, ўзининг солиҳлигини юқори қўйиш учун фарзий бўлиш шарт эмас экан. Орамизда кўпчилик, ташқи томондан диндор бўлиб туюладиганлар, ибодат пайтида Худога таъна қилиб: “Мен ажойибман. Хар куни эрталаб ярим соат, ётишдан олдин эса ўн минут ибодат қиламан. Ундан ташқари, жамоатимиздагилар сони кам бўлса ҳам, у ерга бориб тураман. Нима учун хурсандчиликни менга кам жўнатяпсан?

Хаётим қийин, пулимиз доим етмайди, рафиқам қадримга етмайди, фарзандлар ношукр дангаса бўлиб катта бўлишяпти.” деган, маънода ибодат қилишади. Орамизда шундайлар борки, улар ибодат четда турсин, ибодат учун вақт ҳам топа олмайдилар. Осонгина, бахона топиб, ибодатни кейинги сафарга қолдиришади. Худо билан бўлган мулоқотни, кўпинча бошқа, муҳимроқ туйилган нарсаларга алмаштирамиз.

Балки, виждонимиз бироз қийналар, лекин бу қийналиш бир пастда ўтади, кетади. Муҳими эса, бордию иродамизни ишлатиб, ўзимизни мажбурлаб бўлса ҳам ибодат учун кетадиган вақтни кўпайтириб, ибодат қилишга одатлансак ҳам, вақти келиб, хаётимизда хеч нарса ўзгармаганини кўрамиз.

Азизлар, ибодат қилаётганимизда, қалбимизни бутунлай очиб, ҳақиқат ва Унинг иродаси билан ибодат қилиш нақадар ажойиб! Келинг, қўлимизни ибодат учун очсак. Осмондаги Отажон, бизни кечир. Ибодатларимиз жавобсиз қолишига ўзимиз айбдормиз. Ахир, биз кўпинча ўзимизни юқори қўйиб, манманликда ибодат қиламиз. Отажон, бизга чин юракдан, самимий ният ва севги билан ибодат қилишни ўргат. Бизга ҳам, халиги солиқчидек ибодат қилишни ўргат. Биз ҳам, ўша солиқчидек сенга ёлвориб, Сендан шавқат сўрайлик. Отажон, ибодатимиз шаҳсий манфаатларимизга эмас, аксинча, Сенинг шоҳлигинга қаратилган бўлсин. Отажон, Сенинг муқаддас номинг ила ибодат қилдик. Омин.

Азизлар, бордию сизда ҳам ибодат эҳтиёжи бўлса, dilkashradio.com сайтидан фойдаланиб, бизга хабар йўлланг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top