MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз қачондир, кўпчилик инсонлар нимага ўз ибодатларига ажойиб жавоблар олишини, сизнинг ибодатларингиз эса жавобсиз қолаётгани тўғрисида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?

Нимага баъзи инсонлар осон ва эркин ибодатда Худога мурожаат қилишади, сизга бўлса, ибодат учун сўз топиш жуда қийин бўлиши тўғрисида ўйлаб кўрганмисиз? Ёки бўлмаса, сиз баъзида ибодатингизда Худо борлиғиниг ҳозирлигини ҳис этасиз-у, баъзиларида эса, ибодатингизда худди деворга гапиргандай туюлади?

Ҳар бир имонли бу ҳақда ўз-ўзидан сўраган бўлиши мумкин. Ҳаттоки, Исо Масиҳнинг шогирдлари ибодатда қийинчиликка учрардилар. Масиҳнинг ҳаётида ибодат қандай муҳим ўрин эгаллаганини ва ибодат орқали У қандай ғаройиботларни бажарганини улар кўришарди ва шу боис бир кун Унга илтимос билан мурожаат қилишди:

“Раббий, бизни ҳам ибодат қилишга ўргат…” Луқо Хушхабар китобининг 11 боби 1ояти. Исо бу илтимосга фақат Ўз сўзлари билан эмас, балки ўз намунаси билан ҳам жавоб берди.

У шогирдларига ишлатишлари учун ибодат берди ва қандай ибодат қилишни уларга кўрсатди. Худо бизни У билан суҳбатлашишимизни хоҳлайди. Худо инсонни яратиб, унга Ўзи билан мулоқот қилиш қобилиятини берган.

Биз барчамиз муаммоларимизни ҳал этишимиз учун ўз кучимиздан каттароқ кучга муҳтожлигимизни тан оламиз. Биз ёрдам учун илоҳийга мурожаат қиламиз. Аммо, бизнинг ибодат қилиш истагимиз буларнинг ҳаммасидан юқори.

Биз Ўша биздан юқори бўлганга сажда қилишни, эъзозлашни ва Унга хизмат қилишнинг заруратини ҳис этамиз.Инсон ибодатида қодир ва ягона бўлган чин Шахсга, Ўша бизни яратган Худога мурожаат қилиши қандай муҳим-а!

Фақат шу ҳолда, биз керакли ёрдамни олишимиз ва руҳий қониқиш топишимиз мумкин. Худо одамни У билан мулоқотда бўлиш учун яратди ва унга доимо керакли ёрдамни кўрсатишга тайёр.

Бизнинг ҳаётимиз Худо билан мулоқотсиз тўлақонли бўла олмайди. Худо бизга жами муҳтожликларимиз бўйича Унга мурожаат қилишимизни таклиф этади. Ўйлаб кўринг-а:

Ўша, кимки оламни, кўринадиганни ва кўринмайдиганни яратган, Раббий ва Яратувчи биз билан гаплашмоқчи! У бизни яратган ва шунинг учун бизни билади, тушунади ва бизга ёрдам беришни хоҳлайди.

Қайта ва қайта Худо Муқаддас Китоб орқали бизнинг ҳамма руҳий ва моддий эҳтиёжларимизни Унга олиб келишимизни, Унга юракларимизни очишни сўрайди. У айтади: “Мени чақир ва Мен сенга жавоб бераман, сен билмайдиганни буюк ва қурбинг етмайдиганни сенга кўрсатаман”- Еремия китобининг 33 боби 3 оятида. Шунинг билан азизлар мавзумизга якун ясаймиз. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top