Narrator1 Ассалому алайкум қадрдонлар. Агар бугун Исо Масиҳни учратсангиз, ундан нимани сўраган бўлардингиз? Бойлик ва уй-жойми? Оилангиз ва ота-онангиз учун саломатликми? Балки шон-шухратдир?! Ё одамлар сизни қабул қилишларини сўрайсизми? Бугун сиз билан худди биз каби қалбининг туби муҳтожликларга тўла бўлган бир аёлнинг Исо Масиҳ билан бўлган суҳбатини биргаликда кўриб чиқишга қарор қилдик. Бу парчани сиз ҳам мен каби жуда кўп марта ўқигансиз, аммо ишонтириб айтаманки бу эшитадиганларингиз ҳаёлингизга ҳам келмаган. Ундай бўлса аввал Юҳ 4 боб 4-21 оятларни диққат билан тингланг. Бу хабар фарзийларнинг қулоғига етиб борганини Исо эшитгач, Яҳудияни тарк этиб, яна Жалилага йўл олди. У йўлда Самариядан ўтиши керак эди. Шундай қилиб, У Самариянинг Сиҳар деган шаҳрига келди. Бу шаҳар Ёқуб ўз ўғли Юсуфга берган ерга яқин эди.
Narrator 2 Ёқубнинг қудуғи ҳам ўша ерда эди. Йўл юриб чарчаган Исо қудуқнинг ёнига ўтирди. Тахминан туш пайти эди. Шу вақт Самариялик бир аёл сув олгани келиб қолди. Исо унга: — Менга ичгани сув бер, — деди. Исонинг шогирдлари эса овқат сотиб олиш учун шаҳарга кетган эдилар. Самариялик аёл Унга шундай деди: — Сиз яҳудий бўлсангиз, мен эса Самариялик аёл бўлсам, қандай қилиб мендан сув сўрашга журъат этдингиз?! Исо аёлга деди: — Худо сенга қандай инъом бермоқчи эканлигини ва сендан сув сўраган Одам ким эканлигини сен билмайсан. Билганингда эди, ўзинг Ундан сув сўраган бўлар эдинг ва У сенга ҳаётбахш сувни берган бўларди. -Тақсир!- деди аёл, — Сизда сув оладиган ҳеч нарсангиз йўқ–ку, қудуқ эса чуқур. Ҳаётбахш сувингизни қаердан оласиз? Бу қудуқни бизга бобоколонимиз Ёқуб берган. Унинг ўзи ҳам, болалари ҳам, чорвалари ҳам бу қудуқдан сув ичган.
Narrator 1 Наҳотки Сиз Ёқубдан ҳам устун бўлсангиз?! Исо аёлга шундай жавоб берди: — Бу сувдан ким ичса, яна чанқаб қолади. Лекин Мен берадиган сувдан ким ичса, абадий чанқамайди. Мен берадиган сув ўша одамнинг вужудида булоққа айланиб, абадий ҳаёт сари жўшиб оқади. — Тақсир, бу сувдан менга ҳам беринг. Мен ҳам ҳеч қачон чанқамайин, сув олгани бу ерга келавермайин, — деди аёл. — Бориб, эрингни бу ерга чақириб кел, — деди Исо. — Менинг эрим йўқ, — деди аёл. — Эрим йўқ, деб сен тўғрисини айтдинг, — деди Исо. — Сенинг беш нафар эринг бўлган, ҳозиргиси ҳам эринг эмас. Сен тўғрисини айтдинг! — Ҳазрат, Сиз пайғамбар эканингизни кўриб турибман, — деди аёл. — Ота–боболаримиз Худога бу тоғда сажда қилар эдилар. Аммо сизлар — яҳудийлар эса Худога сажда қилинадиган жой Қуддусда, дейсизлар. Исо унга деди: — Эй аёл, Менга ишонгин, шундай вақт келадики, ўшанда Отага на бу тоғда, на Қуддусда сажда қиласизлар.”
Narrator 2 Агар билсангиз, яҳудийлар самарияликлар билан алоқа қилмаган. Улар ҳатто самарияликларнинг еридан ҳам ўтмаган. Ўшанда улар бирор бир юмуш билан Жалилага бормоқчи бўлишса, осонгина самариядан ўтмай, икки баробар кўп йўл юриб бўлса ҳам, айланиб боришарди. Ўша пайтларда самарияликлар яҳудийлар томонидан рад этилган ҳалқ бўлиб, буни ўзлари ҳам билишарди. Нега яҳудийлар самарияликлар билан алоқа қилмаган? Сабаби, қадимда Худованд бошқа халқлар билан аралашиб кетмасликни буюрганига қарамай, самарияликлар маъжусийлардан қиз олиб, қиз берган. Шундан сўнг, уларнинг Худо ва Унга сажда қилишлари ҳақидаги ҳақиқат ўзгариб кетган эди. Бу ҳам яҳудийларнинг улар билан билан муносабат қилмаслигининг яна бир сабаби эди. Афсуски, вақтимиз ниҳоясига етиб қолди. Суҳбатимизнинг қолганини кейинги сафар давом эттирамиз. Бизни кутинг.