MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан мавзуларимиз орқали учрашиб турганимиз учун Отамиз Худога шукроналар айтамиз. Азиз биродар, сиз Исони шахсан танийдиган одамни биласизми?

Бу Исо ҳақида фақат билиб қўйиш ёки масиҳийлар жамоатига аъзо бўлишдан ҳам муҳимроқ. Исонинг инсонлар учун Ўзининг шахсий ҳаёти билан тўлов тўлаганини билиш — инсоннинг ҳаётини ўзгартиради. Бугунги кунда миллионлаб инсонлар Исони ҳақиқатдан билишади.

Улар сизга Исо ҳақида гапиришдан хурсанд бўладилар. Улардан бировлари: “Илгари мен ҳаммани ёмон кўрар эдим, лекин ҳаётимга Исо кириб келиб мени бутунлай ўзгартириб юборди. Ҳозир эса мен ҳамма одамларни яхши кўраман ва уларга ёрдам беришни хоҳлайман”.

“Мен ўз гуноҳларим туфайли ўзимни ёмон ҳис қилардим, лекин мен Исодан гуноҳларимни кечиришини сўраганимда, У ҳаммасидан мени озод қилди. У менга роҳат, тинчлик ва тоза виждон берди”. “Исо мендаги қўрқинч ва азобни олиб ташлади.

У ҳар қандай муаммоларни енгиб ўтишим учун менга жасорат берди”.“Исо менга яшашим учун мақсад, ҳаётим учун келажак берди”. “Исо менинг барча муҳтожлигимга жавоб берди. Мен ибодатда Унга ҳамма нарсани айта оламан.

У менга нима қилишим кераклигини ва муҳтожлик бўлганда қандай қабул қилишим кераклигини кўрсатди”.“Энди мен ҳеч қачон ёлғиз бўлмайман, сабаби Исо ҳар доим мен билан бирга”. “Мен героинга кўнгил қўйган эдим, лекин Исо менинг ҳаётим хазон бўлаётган жойдан қутқарди, ҳозир менинг турмушим обод”.

“Менинг ибодатларимга Исо жавоб берди ва У мени шифолади”. Азизлар, ҳаётда шунга ўхшаган минглаб гувоҳликлар бор. Улар ҳақиқатдан ҳам Исони танийдилар ва бугунги кунда Худонинг ҳақиқат Каломларини намойиш қиладилар. Худо шундай дейди: “Исо Масиҳ кеча, бугун ва абадий худди Ўшанинг Ўзидир”. Ибронийларга мактубининг 13 боби 8 ояти.

Қандай қилиб Исонинг кимлигини яхшироқ била оласиз? Сиз Муқаддас Китобни ўқиш орқали У ҳақида кўпроқ ўрганишингиз мумкин. У ерда сиз Унинг ҳаётини ва таълимотини топасиз. Сиз Унинг нима учун ерга келганлигини ва сиз учун У нима ишлар қилганини билиб оласиз.

Муқаддас Китоб сизга Унинг ҳозирги кунда нима қилаётганини ва келажакда нима ишлар қилмоқчилигини айтиб беради. Сиз Исо ҳақида яна бошқа тажрибалар орқали ўрганишингиз мумкин. Исо ерда яшаганидан кўп йиллар ўтиб кетган бўлса ҳам, У Ўзининг Улуғвор Номини ҳақиқатдан Уни билишни хоҳлаган инсонларга очишини бугунги кунда ҳам одамлар биладилар. Исо ҳақидаги энг яхши хабар шундаки, сиз У билан шахсан танишиб ва Муқаддас Китоб Исонинг ҳаёт тажрибасидан фақат ҳақиқатни сўзлаётганини биласиз. Исо ҳозир ҳам тирик ва биз Уни шахсан билиб олишимиз мумкин! Азизлар, мавзумиз ўз якунига етди. Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top