3:33

Кечирим ва ишонч ҳақида

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Бугун сизлар билан Луқо хушҳабарининг 17 бобидаги бир қизиқ маълумот ҳақида суҳбатлашамиз. Биринчи парчада Масиҳ: “Агар биродаринг сенга қарши гуноҳ қилса, уни шунчаки кечириб юборгин” деб айтаётгани йўқ. У: “Агар биродаринг сенга қарши гуноҳ қилса танбеҳ бергин ва кечиргин”, деб айтаяпти. Келинг, ўша парчани тинглаб кўрамиз: “Исо Ўз шогирдларига яна деди: “Гуноҳга етаклайдиган васвасалар доимо келади. Аммо васвасага сабабчи бўлган одамнинг ҳолига вой! Бу кичикларнинг биронтасини гуноҳга бошлаганингиздан кўра, бўйнингизга тегирмон тошини осиб, сизни денгизга ташлашгани ўзингиз учун яхшироқдир. Эҳтиёт бўлинглар! Агар биродарингиз гуноҳ қилса, унга танбеҳ беринг. Агар тавба қилса, уни кечиринг. Агар ўша одам бир куннинг ўзида сизга қарши етти марта гуноҳ қилса–ю, етти марта қайтиб келиб, сизга: “Тавба қилдим”, — деса, уни кечириб юборинг.”

Narrator 2 Демак, агар биродарим менга қарши гуноҳ қилса, ўша гуноҳ ҳақида биродарим билан гаплашаман, агар у айбига иқрор бўлиб, “Мени кечир” деса, кечириб юбораман. Агар унинг сизга қилган нотўғри иши ҳақида очиқ гаплашиб олмасангиз ва шунчаки кечириб юбордим, десангиз бу – ҳақиқий кечиримга олиб келмаслиги мумкин. Агар бу ҳақида гаплашиб олмасангиз унга нисбатан юрагингизла ҳафалик ёки оғриқ барибир қолиши эҳтимол. Шу сабабли ярашувга келиш учун у билан гаплашиб олиш зарур. Мусо пайғамбар ҳам бу ҳақида шундай деган эди: “Дилингизда биродарингизга қарши гина қилманг. Қўшнингизнинг айбини очиқ юзига солинг, шунда сиз унинг айби учун жазога тортилмайсиз. Қасос олманг, юртдошингизга қарши кек сақламанг. Аксинча, ўзгани ўзингизни севгандай севинг. Мен Эгангизман.” Агар биз қўшнимизнинг айбини очиқ юзига айтсак, демак у билан муносабатимизни сақлаб қолмоқчи бўлган бўламиз.

Narrator 1 Чунки шу йўл билан биз орадаги муносабатни ойдинлаштириб, ҳафагарчиликка ўрин қолдирмаймиз. Агар биродаримиз бир кунда бизга нисбатан етти марта гуноҳ қилсаю, ва етти марта кечирим сўраса, кечиришимиз керак. Кўпчилигимиз ҳам худди ҳаворийлар каби, “озгина имонимиз бор, бизга кўпроқ имон керак”, деб ўйлаймиз. Албатта кўпроқ имон зарар қилмайди. Агар шундай имонга эга бўлсангиз кўп ишларни қила оласиз, бироқ Исо Масиҳ тариқдек имон билан ҳам катта ишлар қилиш мумкинлигини айтган. “Ҳаворийлар Раббимиз Исога: — Имонимизга имон қўшинг, — дедилар. Раббимиз шундай жавоб берди: — Агар зиғирдай имонингиз бўлиб, шу тут дарахтига: “Илдизинг билан қўпорилиб чиқ ва денгизга кўчиб илдиз от”, — десангиз, дарахт сизга бўйсунади.” Балки Луқо бу бобда ўнта шифо топган мохов ҳақидаги воқеани айнан Исо Масиҳ хоҳлаган имонни кўрсатиш учун киритгандир!?

Narrator 2 У қандай воқеа дейсизми? Эшитиб кўринг: “Исо Самария билан Жалилани кесиб ўтиб, Қуддус томон йўл олди. У бир қишлоққа кираётганда, тери касаллигига чалинган ўн киши Уни қаршилаб олди. Улар узоқдан туриб, фарёд қилдилар: — Эй Исо! Устоз! Бизга раҳм қилинг! Исо уларни кўриб: — Боринглар, ўзларингни руҳонийларга кўрсатинглар, — деди. Улар йўлда кетаётганларида, тери касаллигидан покланиб қолдилар. Улардан бири ўзининг шифо топганини кўриб, баланд овозда Худони улуғлаб орқага қайтди. Ўзини Исонинг оёқлари остига ташлаб, Унга миннатдорчилик билдирди. Ўша одам Самариялик эди.” Ахир шифо топган ўн киши эди-ку! Қолган тўққизтаси нима қилди? Улар шунчаки ҳеч нима бўлмагандек ёки ўзи шундай бўлиши керакдек кетишди. Фақат биттаси чин дилдан Масиҳга ишониб, Худони улуғлаш учун қайтиб келди. Масиҳ мана шундай ишончни кутган эди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top