Narrator 1 Ассалому алайкум бекажонлар. Гуллар ва хонаки ўсимликларни ёқтирмайдиган аёл топилмаса керак. Хона шароитида гулларни ўстириш қачон ва қандай бошланганини айтиш қийин. Шундай булса-да яшаш жойи ва унинг атрофи ҳар доим баҳордагидек кўм-кўк бўлишини истаган, қолаверса, ҳаётдан гўзаллик излаган кишилар ниятидан бошланган дейиш мумкин. Хонаки гулларни ўстириш, парвариш қилиш ва уларнинг кенг тарқалган айрим турлари хусусида тўхталиб ўтамиз. Хонадонларда гул парвариш қилмоқчи бўлган киши гулларнинг қандай шароитда ўсганидан хабардор бўлиши учун ҳам унинг қаердан келтирилганини — ватанини билиши лозим.Хонаки гулларнинг эстетик кўринишидан ташқари инсон саломатлиги учун фойдали жиҳатлари ҳам борлигини кўпчилик билмаса керак. Улар ҳавони тозалаб, ўзидан одам соғлиғини тикловчи моддалар ажратиб чиқарар экан.
Narrator 2 Биз қуйида гулларнинг хона ҳавосига ижобий таъсир қилувчи бешта тури ҳақида сизларга маълумот бермоқчимиз. Улар нафақат ҳавони тозалайди, балки инсон вужудини кислород билан тўйинтириб, унинг ҳаётий қувватини тиклайди. Шунингдек, кишида руҳий зўриқиш(стресс) пайдо бўлишининг олдини олади. Яна бу ўсимликлар аллергия хасталикларини камроқ келтириб чиқаради. Дунё олимлари тиббиёт нуқтаи назаридан уйда айнан қандай ўсимликларни ўстириш мумкинлигини ўрганиб чиқди. Спатифиллум Кўринишидан ўзига хос виқорга эга бу гулга уйга келган меҳмонлар ҳавас қилса арзийди. Аммо шу дабдабали кўринишига қарамай у уйингиздаги “қора ишлар”дан қўрқмайди. Яъни, бу “кибор хоним” токсин(заҳар)ларни ўзига ютиб, хона ҳавосини тозалайди. Ацетон, бензол, турли спиртлар ва аммиак ҳидларини сўриб олиш унга чўт эмас.
Narrator 1 Уйингиз янги таъмирдан чиқарилган бўлса, турли бўёқ ҳидларини йўқотиш учун хонадонингизга спатифиллум гулини экинг. Барча турдаги кимёвий моддалар ҳиди билан курашишда бу гулга тенг келадигани йўқ. Фикус — Узоқ йиллардан буён маълум бўлган бу машҳур гул ҳам юқорида тилга олинган ўсимликлар каби ҳавони яхши тозалайди. Шунингдек, ушбу ўсимликлар бор хонага кирган киши беихтиёр ҳаводаги мусаффоликни ўз танасида ҳис этади, десак муболаға қилмаймиз. Фикус умуман инсон организмида аллергик реакция пайдо қилмайди. Шу сабабли бу гулни болалар хонасида, ҳатто уларнинг каравотларига яқин жойга қўйиш мумкин. Беғубор ва безарар фикус гули ўзидан ажратадиган биофаол моддалар инсоннинг тинч ухлашига ва тиниқиб уйғонишига ёрдам беради. Бамбукли пальма(хамедорея) — қуёш тушадиган жойга қўйилса, янада яшнаб кетади. Уни тез-тез суғориш шарт эмас. Бу гул ҳавони соф сақлайди.
Narrator 2 Шунингдек, уйдаги электромагнит майдони ҳосил қилувчи жиҳозларнинг зарарли таъсирини ҳам камайтиради. Инглиз “пахмоқ” гули — Бу “нозиктаъб хоним” бошқа ўсимликларга нисбатан нафақат ҳавони зарарли қўшимчалардан тозалайди, балки уни фойдали минерал ва тузлар билан ҳам бойитади. Айниқса, юқори ва қуйи нафас йўллари касалликларига ушбу ўсимлик ижобий таъсир этади. Шунингдек, ўпка-бронх йўллари касалликлари ва юрак хасталиклари билан оғриган беморлар хонадонларида албатта бу гулни парвариш қилишни тавсия қиламиз. Яна бу гул асабларни ҳам тинчлантиради. Мутахассислар ким китоб ўқишни яхши кўрса ушбу ўсимликни ўзига яқин жойга қўйишни маслаҳат беришмоқда. Шу билан бир қаторда мазкур ўсимлик асабни тинчлантириш хусусиятига ҳам эга.