3:35

Ватанпарвар Шимўн

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Бугунги қаҳрамонимизнинг характери бироз сирли ва Муқаддас Каломда у ҳақида унчалик кўп маълумот берилмаган. Кам маълумот берилганига қарамай, Муқаддас Каломни ўрганувчилар орасида қизғин бахсга сабаб бўлган шогирд бу Ватанпарвар Шимўн. Муқаддас Каломнинг Қирол Жеймс версиясида у ҳақида Канонлик Шимўн деб маълумот берилган бўлса, бошқа версиялар эса уни Ватанпарвар Шимўн деб ёзади. Олимлар бу шогирд Исо Масиҳ давридаги яширин Ватанпарвар партиясига аъзо бўлганми ёки бу ном унга шунчаки ўз эътиқодига содиқ бўлгани учун берилганми, деган савол устида баҳслашадилар. Уни ватанпарварлар ташкилотига аъзо бўлган деб ҳисоблайдиганлар Шимўн солиқчилардан ва Римдан нафратланган дейишади. Муқаддас Калом Хушҳабари ҳаётнинг турли табақаларидаги одамларга етиб боради ва уларни бир мақсадда бирлаштиради.

Narrator 2 Бу бахслардаги ғалати бир маълумот, ватанпарварлар кўпинча Фарзийларнинг фикрига қўшилганлар. Исо Масиҳнинг кўпинча фарзийлар билан тўқнаш келиши ва улар билан бахслашганини хисобга оладиган бўлсак, Унинг шогирди Ватанпарвар Шимўн бу масалага қандай қараган экан? У кимнинг фикрига қўшилган, фарзийларнингми ёки Масиҳнингми? Ватанпарварлар ташкилоти Исроилда жуда ҳам узоқ тарихга эга бўлган. Улар Тавротнинг қонунларига қаттиқ амал қилиш керак, деб хисоблаганлар. Айниқса, улар бутпарастликка жуда қарши эдилар. Рим истилосидан кейин Яҳудияга турли ёт нарсалар кириб кела бошлагач, улар исён қилишга ўтдилар. Рим империясига ва унинг қонунларига қарши туриш учун Ватанпарварларнинг бир усули бу оломон орасига қўшилиб кетиб, учи қайрилма пичоғи билан бирорта римликни ўлдириш бўлган. Уларнинг бу ҳаракатлари Рим ҳукуматини ташвишга солиб қўйган.

Narrator 1 Луқо 22 боб 38 оятда шогирдлари Исо Масиҳга шундай дейди: “Шогирдлар:

-Ҳазрат, қаранг, мана бу ерда иккита қилич бор экан! — дедилар.” Бу шогирд ҳақида Муқаддас Каломнинг уч жойида айтиб ўтилган бўлсада, шунчаки бошқа шогирдлар қаторида исми санаб ўтилган. Ҳаворийлар 1 боб 13 оятда у ҳам Масиҳнинг бошқа шогирдалри билан бирга болахонада бўлганини кўришимиз мумкин. Масиҳ осмонга кўтарилишидан олдин берган топшириғига кўра, Унинг шогирдлари Қуддусда, Яҳудияда, Самарияда ва дунёнинг турли бурчакларида масиҳнинг шоҳидлари бўлиши керак эди. У ҳам шу топшириққа амал қилиб Мисрга кетган ва Эронда қатл этилган. Бу шогирд қандай одам бўлган? У Масиҳга эргашиш учун аввалги ҳаёт тарзини ташлаган, Масиҳнинг буюк топшириғини бажариш мақсадида ҳаёт кечирган. Шу билан бирга Каломда ўқиганларимиздан унинг ожиз томонларини ҳам кўришимиз мумкин.

Narrator 2 У ҳам ўша Исо Масиҳ қўлга олинган кечада кўпгина бошқа шогирдлар билан бирга қочиб кетган. Ватанпарвар Шимўндан бирор нима ўрганишимиз мумкинми? У Масиҳга эргашиш учун авваллари ўзи нафратланган турли соҳадаги одамлар ва уларнинг ишларига сабр қилган ва уларни Масиҳ ҳаққи қабул қилган. Исо Масиҳга ишониш инсонга нажот бериб, жаннатга эриштиришини англаган. Унинг асли қаерлик бўлгани маълум эмас. Фақат бир нарса маълумки, Исо Масиҳ ҳар бир шогирдини муҳим бир сабаб билан танлаган. У инсоннинг қандайлигини яхши биларди. Унинг ички характери Масиҳ хушҳабарини ёйишда ёрдам беришини билган. Ҳеч кимни Худо тасодифан танламайди. Агар сиз ҳам Масиҳнинг издоши бўлсангиз, билингки, Унинг сиз учун катта режаси бор. Диққатингизни Унга қаратинг. Олдинда сизни ажойиб ўзгаришлар кўтаяпти.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top