3:27

Болалар учун ўйинлар

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Эътиборсизлик ҳаётда жуда кўп панд ейишимизга сабаб бўлишини биласиз. Болаларимиз эътиборсиз ёки паришонхотир бўлса, бу бизни яна ҳам кўпроқ ташвишга солади. Бола ҳали кичкиналигида унинг эътиборсизлиги унча ташвишга солмайди, аммо катта бўлган сари унинг яшаши қийинлашади. «Биринчи қўнғироқ» ота-оналарни бола боғчага бора бошлагач ташвишга солади, аммо бошланғич мактабга боргач, жиддий муаммолар юзага келади. Кичкина паришонхотир дарсларда тез-тез чалғийди, топшириқни ёзиб олишни унутади, ўқитувчи дарсини эшитмайди, бу қийинчиликлар қор уюмидай катталаша боради. Уйда уни аввалига аврайдилар. кейинчалик уриша бошлайдилар. Аммо бу вазиятдан чиқиш йўли эмас. Бола бунақа паришонхотирлиги учун айбдор эмас, бунинг устига бу муаммони унинг бир ўзи ҳал қила олмайди. Болалар паришонхотирлигининг сабаблари бор.

Narrator 2 1.Эътибор етишмовчилиги синдроми, бу ташхисни врачлар борган сари тез-тез қўймоқдалар. Гап шундаки, ўз кучи билан бу синдромни енгиб бўлмайди, фақатгина «бола-ота-она-педагог медик» жамоасигина буни енга олиши мумкин. 2.Тез-тез ёки сурункали касал бўлиш ҳам паришонхотирлик сабабчиси бўлиши мумкин. Соғлиги заиф болалар тез чарчайдилар, енгиллаштирилган вазифалар ва кун тартибига қатъий риояга мухтож бўладилар. 3.Мактаб машғулотлари, уй вазифаларини бажариш, турли тўгараклар ва дарсдан ташқари машғулотлар ўқувчилар кунининг кўп қисмини банд этади. Бундай тартибда бола тўлақонли ҳордиқ чиқара олмайди, демак, иш қобилияти сусаяди ва натижада, паришонхотирлик ва эътиборсизлик юзага келади. 4. Баъзида бола бирор бир вазифа устида диққатини жамлай олмайди, чунки бу уни қизиқтирмайди. У хуснихатда турли ёзувлар ёзиш, масалалар ечиш ва ўқишга қизиқмайди.

Narrator 1 Бола паришонхотирликдан қутулиши учун қандай ёрдам бериш керак? Нима қилиш керак? Жавоб ўзи келади — диққатни машқ қилдириш керак. Диққатни жамлашга ёрдам берадиган кўплаб машқлар мавжуд, улар эсда қолиши керак бўлган ахборот ҳажмини оширади ва болани эътибоини бир неча вазифага тақсимлашни ҳамда бир вазифадан иккинчисига эътиборини ўтказишни ўргатади. Айтганча, кичик эсарча машғулот бажариш учун ўтирганида сиз шундай қилинг-ки, енгил ва оғир вазифалар галма-гал келсин ва улар орасида ҳордиқ олдиришни ҳам унутманг. Диққатни ривожлантирувчи ўйинлар: Фарқини топ: Стол устига турли нарсалар териб қўйилади ва бола бу нарсалар номини эслаб қолиши керак. Кейин бола ўгирилиб туради ва ўйин бошловчиси нарсалар жойини ўзгартиради ёки бирор нарсани олиб қўяди. Бола стол устида нима ўзгарганини топиши керак.

Narrator 2 Нарса номини топ: Бу ўйинни ҳар қанда жойда -уйда, сайр қилаётганда, мактабга ёки боғчага кетаётганда ўйнаш мумкин. Болага маълум бир шаклли, рангли, бирон-бир кўрсатилган материалдан  тайёрланган ёки айтилган ҳарфдан номи бошланадиган нарсани топиш топширилади. Безак чизиш Рангли қалам ёрдамида исталган безак чизилади, кейин бола расмни тугатиши учун имкон берилади. Айтганча, безак ўрнига мозаика ёки оддий саноқ рангли таёқчаларидан фойдаланиш мумкин. Лабиринт: Ким лабиринтда айланишни ёқтирмайди? Кичкинтойга кичик саргузашт уюштиринг, у  чизилган лабиринтдан нигоҳи ёрдамида ўтсин, агар бунга қийналса, қалам ёрдамида ўтишига рухсат беринг. Агар сиз бу жараёнда болангизни мақтаб борсангиз янада самаралироқ бўлади.   Болангизнинг диққатини жамлашни ўргатиш ўз қўлингизда. У билан бирга ўтказган вақтингиз албатта ёқимли самарасини беради

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top