3:23

Брокколининг фойдаси

MP3

Narrator 1 Брокколи – карамдошлар оиласига мансуб бир йиллик ўсимлик, гулкарамнинг ўзгарган тури ҳисобланади. Жанубий Италия брокколини ватани бўлиб, қадимги Римда уни 2 минг йил олдин ҳам етиштиришган. Бу экин Италиядан Византияга, кейинчалик эса бошқа Европа давлатларига кенг тарқалган. АҚШда карамнинг бу тури 1925 йилдан бери экиб келинади ва бугунги кунда майдони гулкарамникидан ҳам кўпайиб кетган. Ҳозирги вақтда брокколи етиштириш Япония, Италия, Германия, Англия, Франция, Канада, Швеция, Польша, Россия, Украина ва бошқа мамлакатларда сезиларли даражада кўпайган. Мамлакатимизда брокколи ноанъанавий, кам тарқалган сабзавот экинларига киради. Уни айрим ҳаваскор сабзавоткорлар чекланган миқдорда етиштириб супермаркет ҳамда бозорларда сотмоқдалар. Брокколи карамини бошчалари ва ёш поялари янгилигича ва қайта ишланган ҳолда ишлатилади.

Narrator 2 Уларни ёш шохчалари қайнатилиб, қовурилган ҳолда шўрваларга солинганда жуда мазали бўлади. Турли таомларга ишлатишдан олдин броколлини йўғон поялари олиб ташланиб, шўр сувда қайнатиб олинади. Унинг ёш барги ва ўзаги турли таомлар тайёрлашда фойдаланилади. Брокколини янги, ёш барглари мазаси исмалоқ, баргли карамлар мазасига тенглаштирилади. Брокколидан кўплаб таомлар тайёрлаш мумкин. Жумладан, брокколи солинган қўзиқоринли салат, ўсимлик ёғи солиниб тайёрланган брокколи салати ва бошқалар. У бошқа карамларга нисбатан тез ҳазм бўлиши билан ажралиб туради. У енгил ўзлаштириладиган оқсилга бой (3,2–4,5%) бўлиб, миқдорига кўра картошка, ширин жўхори ҳамда исмалоқдан устун туради. Ундаги оқсил таркибида антисклеритик модда ва метионини (4мг/100 г) бўлиши организмда холестеринни кўпайиб кетишига тўсқинлик қилади.

Narrator 1 Оқсили таркибидаги ноёб аминокислоталар мол гўштидаги лизин, изолейциндан, трифтафон миқдори эса тухумдаги оқсил таркибидан кучлидир. Брокколи карамида кўплаб углеводлар бўлиб, унинг поялари қандга бой. Брокколи таркибида витаминлар, пектин ва юмшоқ клетчаткани, холин ҳамда метионин моддаларини, шунингдек, минерал тузлар ва бошқа биологик фаол моддалари мутаносиблиги турли ёшдаги инсонлар учун жуда муҳим пархез маҳсулот эканлигидан далолат беради. Унинг маҳсулотидан нурланиш касалликларини даволашда самарали фойдаланиш мумкин. Карамнинг бу тури бошчалари таркибида йоднинг биологик шакллари мавжуд бўлиб, у қалқонсимон безга бу элементни радиоактив изотопларини тушишига тўсқинлик қилади. Шаклланган, истеъмол учун тайёр карам бошчаларидаги чанглар тиббиётда қимматли даволаш маҳсулоти сифатида ишлатилади.

Narrator 2 Брокколи ёш болалар, ҳомиладор аёллар ҳамда атеросклерозга мойил бўлган кексалар учун жуда фойдалидир. Озиқ-овқатда брокколини мустақил истеъмол қилиниши эрта қариш олдини олади. Инфаркт ва инсульт хавфини камайтиради. Ундаги холин ва метионин моддалари организмдан ортиқча холестеринни ҳайдаб чиқаради. Брокколи доимий тарзда истеъмол қилинса қон томирлар деворини мустаҳкамлашга ёрдам беради. Қабзиятни бартараф этади. Чунки таркиби ичаклар ишини мувофиқлаштирувчи клетчаткага бой. Ўт суюқлиги ажралишини меъёрига келтиради, шунингдек жигар фаолиятини яхшилайди. Қондаги қанд миқдорини меъёрлаштиради. У биринчи ва иккинчи турдаги диабетда жуда фойдалидир. Таркибидаги сульфорафан моддаси қанд миқдорини камайтириб, томирлар деворини емирилишдан асрайди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top