3:36

Худонинг гувохлиги

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Бугун ҳар қандай инсон рад эта олмайдиган Худо Каломи берган ва Муқаддас Руҳ томонидан йўналтирилган гувоҳликни эътиборингизга ҳавола қиламиз. Тинглаб кўрингчи, Худованд Ўз Каломида берилган гувоҳлик орқали сизга нима демоқчи экан. “Исонинг Масиҳ эканлигига ишонган ҳар бир киши Худонинг фарзандидир. Ким Отани яхши кўрса, Унинг фарзандларини ҳам яхши кўради.Биз биламизки, Худони севиб, Унинг амрларини бажарсак, Худонинг фарзандларини ҳам яхши кўрган бўламиз.Худони севиш Унинг амрларини бажариш демакдир. Худонинг амрлари эса қийин эмас,чунки Худонинг ҳар бир фарзанди дунёни енгишга қодир. Биз имонимиз орқали дунё устидан ғалаба қозонамиз. Ҳа, Исо Худонинг Ўғли эканлигига ишонган одамгина дунёни енга олади!” Албатта бу дунёнинг одамлари орасида яшаб, улардан фарқли равишда кун кечириш, улар истаганидек гуноҳли ишларга шерик бўлмаслик, қийин.

Narrator 2 Шундай пайтда шайтон сизни кўндириш учун, турли ҳийлаларни ишлатади. Бироқ Унинг стратегияларидан бохабар бўлсангиз ва бир икки марта унинг васвасасига чап берсангиз, гуноҳ қилмай яшашга одатланасиз. Кейинги сафар васвасадан устун келиш осонлашади. Калом шундай деб гувоҳлик беради: “Исо Масиҳ келганда сувга чўмдирилиб, биз учун Ўз қонини тўкди. У сувга чўмиш билан чекланибгина қолмай, Ўз қонини тўкди. Муқаддас Руҳнинг Ўзи бу ҳақда гувоҳлик беряпти ва Унинг гувоҳлиги ҳақиқатдир. Шундай қилиб, бунга учта гувоҳ бор: Руҳ, сув ва қон. Улар бир хил гувоҳлик беришяпти. Биз инсонларнинг гувоҳлигини қабул қиламиз, Худонинг гувоҳлиги эса ундан қанчалар муҳимроқ. Худо ҳам Ўз Ўғли ҳақида гувоҳлик берди.Худонинг Ўғлига ишонган одам Худонинг гувоҳлигини чин дилдан қабул қилган бўлади. Худога ишонмаган одам эса Худони ёлғончига чиқаради, чунки у Худонинг Ўз Ўғли ҳақида берган гувоҳлигига ишонмайди.”

Narrator 1 Бундай одамлар эса, табиийки ўз йўллари ва ўз фикрлари билан, ўзларига қулай ҳаёт кечиришни маъқул кўришади. Улар учун, гуноҳли тананинг истаклари: лаззат, бойлик, қийинчиликларсиз осон ҳаёт, қулайлик ва шинамлик муҳимроқ. Агар Худонинг гувоҳлигига ишониб, тўғри ҳаёт кечирса, юқоридаги қулайликлардан маҳрум бўлиб қолиши мумкин-да. Аммо: “Худонинг гувоҳлиги шундан иборат: Худо бизга абадий ҳаёт берди ва бу абадий ҳаётнинг манбаи Худонинг Ўғли Исодир.Ким Худонинг Ўғлига эга бўлса, ҳаётга эгадир. Худонинг Ўғлига эга бўлмаган одамда эса ҳаёт йўқ. Эй Худонинг Ўғлига ишонганлар, сизлар абадий ҳаётга эгасизлар. Шуни билиб олинглар деб сизларга бу мактубни ёзяпман.Биз абадий ҳаётга эга бўлганимиз учун Худонинг ҳузурида дадил бўламиз, чунки Худонинг иродасига кўра нимани сўрасак, У бизга қулоқ тутишини биламиз.

Narrator 2 Худо ибодатларимизга қулоқ тутар экан, демак, ибодатларимизга жавоб олганимизга тўлиқ ишонч ҳосил қиламиз. Агар бирор киши биродарининг гуноҳ қилаётганини кўрса–ю, бу гуноҳ абадий ўлимга сабаб бўлмаса, у учун ибодат қилсин. Унинг ибодати туфайли Худо гуноҳ қилган одамга ҳаёт бағишлайди. Мен гуноҳи абадий ўлимга сабаб бўлмайдиган одамни назарда тутяпман. Абадий ўлимга сабаб бўладиган гуноҳ ҳам бор. Бундай гуноҳга қўл урган одамлар учун ибодат қилинглар, деб айтмаяпман.Ҳар қандай ёмонлик гуноҳдир, аммо ҳамма гуноҳ ҳам абадий ўлимга сабаб бўлавермайди. Худонинг фарзанди бўлган одам гуноҳ қилмаслигини биламиз, чунки Худо бундай одамни Ўз паноҳида асрайди. Ёвуз шайтон унга бирор зарар етказа олмайди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top