3:40

Иброҳимнинг ҳаёти

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Бугунги тинглайдиган гувоҳлигингиз, Иброхимнинг ҳаётида бўлган Худо билан муносабати ҳақидаги гувоҳликдир. Келинг шунинг учун Ибтидо 12 бобда Иброҳим пайғамбарнинг ҳаёти ҳақида ёзилганларига эътибор қаратамиз. Иброҳимни ҳаётига назар солсак, уни Худо билан яқин муносабатини сезамиз. Иброҳим қурбнгоҳ қурди ва Эгамизни Исмини чақирди. Аслида, у нима қурган бўлса, буларнинг ҳаммаси қурбонгоҳлар эди. Масалан биз Иброҳим саройлар қурди, деб ўқимаймиз. Ҳаётини оҳирида у яна Сорога сағана ҳам қурди. Аммо у ҳаётидаги Худо билан боғлаган воқеалар шарафига ҳар бир имкониятини қурбонгоҳ қуриш учун ишлатди. Иброҳим қурган қурбонгоҳлар орқали биз унинг умр дафтарини тузишимиз мумкин. Иброҳим Худога сажда қиларди. Худо билан муносабат ва Худонинг унга берган мададлари ва ваъдалари унинг ҳаёт мазмуни эди.

Narrator 2 У кўрмаган Худосига сажда қиларди. Унинг шундай кучли имони эса тақдирланди. Унинг тақдирланиши ҳақидаги гувоҳлигимизни қолдириб, қандай ҳолатларда Худога сажда қилганини кўриб чиқсак: У Мисрдан қайтганида. “Шундай қилиб, Ибром хотинини, жияни Лутни ва бор мол–мулкини олиб, Мисрдан чиқди ва шимолга —Нагав чўлига i йўл олди. Ибром энди жуда бойиб кетган, мол–қўйлари, кумушу олтини кўп эди. У Нагав чўлидан Байтилга боргунича бир жойдан иккинчи жойга кўчиб юрди. Ниҳоят, Байтил билан Ай оралиғига a етиб келди. У олдин ҳам шу ерда чодир тикиб, қурбонгоҳ қурган эди. Ибром ўша ерда яна Эгамизга сажда қилди. (Ибтидо 13, 2-4); Худо унга ва унинг наслига берадиган ерни кўрсатиб ваъда қилганида. “…Эгамиз Ибромга деди: -Мана шу турган жойингдан шимолга, жанубга, шарққа ва ғарбга қара. Сен кўриб турган ҳамма ерни сенга ва сенинг наслингга абадий мулк қилиб бераман.

Narrator 1 Мен сенинг наслингни ердаги қумдай кўпайтираман. Кимки ердаги қумни санай олса, сенинг наслингни ҳам санай олади. Қани, отлан, юртни айланиб чиқ. Мен бу юртни сенга мулк қилиб бераман. Шундай қилиб, Ибром чодирини йиғиштириб, Хеврондаги Мамре номли муқаддас эманзор ёнига келди ва ўша ерда ўрнашди. У ерда Эгамизга қурбонгоҳ қурди.” (Ибтидо 13, 14-18); Эгамиз унга намоён бўлиб, “Ибром” исмини “Иброҳим” деб ўзгартирганида. “Ибром ерга мук тушиб таъзим қилди. Кейин Худо унга айтди: Сен билан қиладиган аҳдим шудир: сен кўплаб халқларнинг отаси бўласан. Энди сенинг исмингни ўзгартираман. Исминг энди Ибром эмас, Иброҳим бўлади. Чунки Мен сени кўплаб халқларнинг отаси қиламан.” Худованд бошқа ҳеч кимга Иброҳимга берганчалик ваъда бермаган бўлса керак. Иброҳимнинг ҳаёти ва Худога бўлган муносабати ҳам шунга яраша бўлган.

Narrator 2 У ҳар сафар Худога сажда қилганида Худовандга қурбонгоҳ қурарди. Қурбонгоҳ қуриш осон иш эмасди. Бунинг учун тош ва тупроқ керак эди. Аммо Иброҳим учун энг қийин давр Мўриё тоғидаги қубронгоҳни қуриш бўлди. Ушбу қурбонгоҳни қуриш унинг елкасини эзмаган бўлиши мумкин, аммо у уни юрагини эзди. Иброҳим қурбонгоҳни  ўз ўғли учун қурилаётганини биларди. Худо Иброҳимни ўз ўғлини беришга тайёр эканлигини кўрди. Қўчқор у ерда ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолгани йўқ. Қўчқорни Худо берди. Иброҳим замондошларига нисбатан Худо ҳақида энг кўп билар эди. Худонинг Ўзи Иброҳимга Ўзи ҳақида буюк ҳақиқатларни очди (Ибтидо 18, 19). Иброҳим даврида Муқаддас Китоб бўлмаган. Худо ҳақидаги барча маълумотлар Худода, Унинг Ўзида эди, У Иброҳимга уларни очди. Худога яқинроқ бўлсангиз, У сизга ҳам Ўзи ҳақидаги ҳақиқатларни очади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top