2:58

Болаларнинг ўсишига ёрдам 346

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли тингловчи азиз биродарларимиз. Азизлар, яна сизлар билан дийдор учрашиб турибмиз, бу учун Отамиз ва Худовандимизга шон-шарафлар бўлсин. Азиз ота-оналар, Худованд бизга ишониб кичкина болани қўлимизга тутқазиб қўйди.

Биз ота-оналар шу кичик болани энди масиҳийча ҳаёт билан таништиришимиз зарур. Азизлар, Худованд ҳар биримизга ишониб топширган болани Худованднинг уйига олиб боришимиз керак. Бизга маълумки, агарда жўжаларнинг тўлиқ очилиб чиқиши учун инкубаторда етарли шароит бўлмаса, жўжалар ҳалок бўлишади.

Худди шу каби бола ҳам ўз уйида етарлича руҳий озуқа олиши керак. Ўз уйида бола яхшиликни кўриб ўсса, у келажакда яхшилик қилувчи инсон бўлиб етишади. Агарда бунинг аксини кўрса, албатта бола барчага ёмонлик қилувчи бўлиб ўсади. Болани мажбурлаб ёки қаттиққўллик билан эмас, аксинча мулойимлик ва Худонинг сўзлари ила тарбиялаш керак.

Шунинг учун азиз ота-оналар, ҳар биримиз болаларимизни севиб катта қилайлик. Севгини кўрган бола бошқаларга ҳам севги улаша олади. Бола ўз оиласида нимани кўрса, унда шу амаллар шакилланади. Бир таниқли чўпон шундай деб айтган экан: “Бизнинг барча авлод-аждодларимиз ўзларида бизнинг бармоқ изларимизни олиб юради,” — деб.

Бу ҳақиқатдан ҳам шундай. Ахир халқимиз ҳам бекорга айтмаган, қуш ўз уясида кўрганини қилади, деб. Шу билан бирга азиз биродарлар, ҳар биримиз яхши англашимиз зарур. Бола бу яхшилаб пишитилган лой эмаски, ундан хоҳлаган нарсамизни ясамоқчи бўлсак.

Худованд бизга фарзанд бердими — демак биз ота-оналар уни Худованднинг таълим-тарбияси билан тарбиялашга мажбурмиз. Азиз биродарлар, фарзандларимиз ҳам қачондир ўз уйини тарк этиб мустаққил ҳаёт кечира бошлайдилар. Улар уйдан чиқиб кетишдан аввал ўзлари билан нимадир олиб кетишлари керак.

Бу нарса ота-она берган яхши тарбия ва руҳий ҳаёт бўлиши лозим. У ўзи билан бирга олган нарсаларини албатта ўзининг шахсий оиласига олиб боради. У энди барчасини ўз оиласида қўллашга тўғри келади. Худованд болани бизга берган.

Чунки У ҳар биримизни севади. Фарзандларимиз бизга тегишли эмас, улар Худовандникидир. Худованд болаларни бизга вақтинчаликка берган. Худдики биз фарзандларимизни Худодан ижарага олгандекмиз. Ижарага олинган нарса ўз-ўзидан маълумки, бировга тегишли бўлади.

Бировни нарсасини эса албатта яхши сақлаш лозим. Фарзандларимиз Худованд томонидан берилганлигини кўра олсак, уларга яхши муносабатда бўламиз. Азиз биродарлар, ўз фарзандларингиз учун доимо ибодатда бўлинг. Худога фарзандларингиз учун раҳмат айтинг.

Шунинг билан азизлар, мавзумизга якун ясаб сизлар билан хайрлашаман. Бизнинг интернет сайтимизнинг манзили: www.dilkashradio.com Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top