2:39

Болаларнинг ўсишига ёрдам 348

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли тингловчи мухлислар. Яна сиз азиз биродарларимиз билан мавзуларимиз орқали бўлса-да учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Азизлар, марҳамат тингланг: эфирда сизлар учун тайёрланган мавзуларимиздан бири.

Азизлар, ота-оналарга берилган буюк вазифани ҳисобга олган ҳолда, уларга Янги Аҳд китоби энг яқин маслаҳатчи ва йўл кўрсатувчи бўла олади, деб айтишимиз мумкин. Янги Аҳд китобини диққат билан ўқиб чиқадиган бўлсак, бор-йўғи иккита оят ота-оналарга қарата ёзилганини кўришимиз мумкин.

Биринчиси: “Сиз, оталар, фарзандларингизни жаҳлини чиқарманглар.Уларни Раббимизнинг таълим-тарбияси билан ўстиринглар”. Эфесликларга мактубининг 6 боби 4 ояти. Иккинчиси эса: “Эй оталар, руҳий тушкунликка тушмаслик учун болаларингизни ранжитаверманглар”.

Азизлар, ушбу икки оятда ҳам болаларингизни жаҳлини чиқарманглар, деб айтмоқда. Бу дегани болаларингизни Худодан узоқлаштирманг дегани. Болаларни жаҳлини чиқариш, ҳатто энг яхши намунали оилаларда ҳам содир бўлганини кўришимиз мумкин.

Азиз ота-оналар, оддий қилиб айтганда, жаҳл чиқиш нималигини ўзимиздан фараз қилиб кўришимиз мумкин. Халқимизда “Жаҳл чиқса,ақл кетур” — деган гап бор. Аслини олиб қараганда, Муқаддас Китобнинг Янги Аҳд китобида ота-оналарга аниқ тарбия йўлини кўрсатмайди.

Фақатгина маслахат берилади. Шу билан бирга Эски Аҳд китобидаги болалар тарбиясининг усулларини тасдиқлайди. Доно ота-она, бу йўлларнинг қанчалик муҳим ва тўғри эканлигини дарров аниқ кўра олади. Болада доимо камчилик топилади.

Улар ҳали кичик бўлгани учун ҳам биз хоҳлагандек бўла олмайдилар. Ота-она эса сабрли бўлиши лозим. Азизлар, ўз фарзандингизни асло бошқаларнинг фарзандлари билан солиштирманг ва мисоллар келтириб уларни камситманг. Акс ҳолда боладаги бор умидни ҳам сўндириш мумкин.

Бола билмасдан, яъни тасодифан содир этган иши учун уларни койиманг, аксинча уларга тушунтиринг. Бола ўзининг ўйламай қиладиган ишининг оқибати нима билан якун топишини олдиндан билиши керак. Болангизни доимо олдинга қараб қадам босишга ўргатинг. Энг муҳими уларга ишонинг.

Азиз ота-оналар, агар болангизга Худованд томонидан сизга берилган совға сифатида қарасангиз, уларга бўлган муносабатингиз яхши тарафга ўзгаради. Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги мавзумиз ҳам ўз поёнига етди. Бизнинг интернет сайтимизнинг манзили: www.dilkashradio.com Яна учрашгунча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top