3:21

Болаларни ўсишига ёрдамлашамиз 05

MP3

Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи мухлислар. Сизлар билан радио орқали учрашганимиздан бағоят мамнунмиз. Хурматли ота оналар, хозирги қийин бир даврда болаларнинг тарбиясидек оғир бир масулият хар биримизнинг зиммамизда ётибди. Агар хар бир ота она бола тарбиясига аниқ ва чиндан ёндошса ва болаларнинг келажаги билан қизиқса, ўйлаймизки бу хизмат келажакда ўзининг натижасини кўрсатади. Бу маъсулиятли ишни бошлашдан аввал ота оналарнинг ўзи тайёр бўлишлари керак. Вақт соат келиб хар бир фарзанд алохида яшаш учун, ота онасининг уйидан кетишига тўғри келади. Буни худди қушлар ўзларининг палоаонларини учирганига ўхшатиш мумкин.

Шу пайтда болаларимиз, ота онасининг уйидан энг қимматбахо нарсани олиб кетишлари керак. Бу хам бўлса болалигида олган тарбиясидир. Шу билан бирга энг мухими хар бир фарзанд имонда мустахкам бўлиши керак. Улар алохида яшашни бошлаганларида хам, доимо ибодат қилишда ва Худовандга бўлган ишончда мустахкам тура оладиган бўлишсин. Агар ота она ўз фарзандларига яхши тарбия берган бўлса демак, улар хотиржам бўлишлари мумкин. Чунки улар энди сиздан узоқда бўлса хам Худованд билан биргадир. Худован билан бирга бўлган кишини эса У хеч қачон ташлаб қўймаслиги бизга яхши маълум. Болаларимизни шундай имонда мустахкам қилиб ўстириш эса ўз ўзидан бўлмайди. Агар хар якшанбада оила ибодатхонага қатнаса хам, болаларимизда биз кўзлаган мақсад бирданига пайдо бўлиб қолмайди.

Ёки қандайдир бир дори йўқки, болаларимизни бирданига тарбиялаб қўйсин.

Хаммаси уйдаги мухитига боғлиқдир. Болаларимиз яхши тарбия олиши учун, энг яхши мактаб — бу ўзи яшаётган хонадондир. Тўғрисини тан олиб айтишимиз керакки, боғчада хам, мактабда хам хеч ким сизнинг фарзандингиз тарбияси билан сизчалик қизиқмайди. Бу эса ўз навбатида ота онага бола тарбиясига жиддий қарашни талаб этади. Хар бир имонли оила биринчи бўлиб болаларга хар қандай васвасаларга қарши тура олишни ўргатиши лозим деб биламиз. Чунки хозир биз яшаётган бир даврда, инсонни васваса қилувчи омиллар сон саноқсиздир. Хар бир имонли ўзининг хаёти билан бошқалардан ажралиб туриши лозим. Бу дегани, ўзининг мустахкам имони билан, Худованднинг кўз ўнгида тўғри юриши билан, хамда ажойиб тарбияси биландир.

Акс холда имонимиз на иссиқ на совуқ имонга айланади. Биз фарзандларимизни бир ёш нихолга ўхшатишимиз мумкин. Агар хар бир боғбон анашу ёш нихолни яхши парвариш қилса, албатта келажакда яхши хосилдор дарахтга айланади. Манашу маъсулиятли ишда Худованд сизга сабр тоқат берсин. Азиз радио тингловчилар Худованд бизга фарзанддек бир ажойиб мукофат берган экан, шу мукофатни қадрига етиб ардоқлайлик хамда уни Худованд истаганидек парвариш қилайлик. Шунинг билан азиз тингловчилар бугунги эшттиришимиз ўз нихоясига етди. Келгуси эшттиришларимизгача сизлар билан хайирлашиб қоламиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top