Ассалому алайкум азиз биродарлар, сизлар билан яна ғойибона бўлса-да учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азиз биродарлар, марҳамат тингланг. Кичик уй гуруҳлари ҳақидаги мавзумизни давом эттирамиз. Биз Худонинг халқини Осмон Шоҳлиги учун хизмат қилишга қурол-аслаҳа ва анжом билан таъминлаганимизда, натижада улар албатта хизматкор каби фикрлашлари лозим.
Бугунги кунга қарамай, Раббимиз Исонинг даврларида ва тариҳ давомида ҳам, етакчилик кўпинча бошқалардан фойдаланиш йўлида, зўравонликда, устунликни олиш ва бошқалардан ўғирлаш каби ишлатилган шуҳратга бўлган иштиёққа йўллантирилган.
Дунёда ёки жамоатда фақатгина жуда ҳам оз миқдордаги етакчилар аслида етакчлик бу хизматкор бўлишлигини тушунадилар. Руҳий етакчилик хизматкорлик муносабатни талаб қилади. Деярли Муқаддас Каломда ёзилган ҳар бир инсоннинг ҳаётидаги ҳикоя бизга Масиҳ каби бўлиш ҳақида тушунчалар беради, Каломдаги бошқа инсонларни ҳам танласангиз бўлади.
Руҳий етукликнинг муҳим томони бу лойиқ хизматкор бўлиш ҳақида биз ортиқ даражада ўйлашни хоҳлаганимиз. Исо ҳар жойда ўқитган ва ўз ҳаётида хизматкор каби яшагани бизга маълум. Шогирдлар эса буни инобатга олишмасди, сабабки улар улуғворликнинг бевосита бошқарувига умид қилишарди.
Масиҳнинг хизматкор бўлиб келиши уларнинг дунё қарашларига тўғри келмасди. Ҳақиқий хизматкор бўлиш бу шахсий тушунчаларнинг ўзгариши лозим, ва бу онсон эмас; саноқли одамлар буни қилаолади, аммо Масиҳнинг шу ҳақида амри бор.
Матто Хушхабар китобининг 20 боби 1оятидан 28 оятигача бўлган жойни ўқиб кўринг. Шу оятларда Исо издошларини фикрларини синамоқда, Осмон Шоҳлигида ким биринчи ва дунёнинг шоҳлигида ким биринчилигини солиштириб уларга фарқини кўрсатмоқда.
“Фарқи нимада?” — деган савол туғилади. Нима учун шогирдлари шундай хизматкор ғояси билан қийналишди? Ҳатто Исо ўзи ҳақида шундай демоқда: “Зеро Инсон Ўғли ҳам Ўзига хизмат қилдириш учун эмас, балки Ўзи хизмат қилиш ва Ўз жонини фидо қилиб, кўпларни қутқариш учун келган”.
Қандай қилиб Исо ерда бўлганида бошқалар учун ҳизмат қилган? Ҳамма хизматкор бўлишдан қийналади. Чунки шу инсоннинг юрагида ўзига нисбатан жавобгарлик ҳисси ҳам мавжуддир. Ўзида жавобгарлик ҳиссини туйган одам ҳеч қачон бошқаларни алдамайди.
Ишонаманки, бундай инсонлар шу билан бирга доимо ростгуй ва художўй инсонлар ҳамдир. Шунинг билан азизлар, бугунги мавзумизга якун ясаймиз. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Азизлар, ушбу манзилимизга ўз фикрларингизни ёзиб юборасиз деган умиддамиз. Ҳозирча хайр саломат бўлинг.