2:55

Худонинг сўзи 294

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли тингловчи мухлислар. Яна сиз азиз биродарларимиз билан мавзуларимиз орқали бўлса-да учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Азизлар, марҳамат тингланг: эфирда сизлар учун тайёрланган мавзуларимиздан бири.

Биз Худовандни қанчалик кўп билганимиз сайин, Уни шунчалик кўп севамиз ва қанчалик кўп севганимиз сайин, шунчалик кўп Унга бўйсунишни истаймиз. Худовандни билганимиздан кейин Унинг ҳақиқат эканлигини тан оламиз.

У ишончга лойиқ. У меҳрибон, ғамхўр ва кучли. Агар Худовандни севолмасак, Унга бўйсуниш биз учун катта муаммо бўлади. Иброҳим қандай қилиб халдейларнинг Ур шаҳридан кетди ва чўлда Худовандга ишониб яшади? Жавоб эса оддий.

У Худовандни билгани учун Уни севарди. У Худованднинг Ўзига ишонувчиларни ҳеч қачон ташлаб қўймайдиган ғамхўр Худо эканлигини биларди. Худо уни ҳимоя қилишини билгани учун у қўрқмади. Худо уни бошқаришини билгани учун ҳам ўзини ёлғиз ҳис қилмади. Шу нарса бугун ҳам ўзгаргани йўқ!

Агар биз Худони билсак, Уни сева оламиз, Уни севганимизда эса Унга хурсандчилик билан бўйсунамиз. Нима учун Худо биринчи, инсон эса иккинчи? Нима учун Раббимиз Исо ҳаётимизда ҳамма нарсадан аввал Худони севишимиз кераклигини айтиб ўтган?

Балки, худбинлигидандир? Йўқ, бунинг иккита сабаби бор: Худо инсонга нима яхшилигини билади. Худованд бизнинг Яратувчимиз,У бизни яратди ва ҳаётимиздаги камчиликларни биздан яхши билади. Азизлар, Худо бизга нима яхшилигини билади.

Худо шуни билгани учун бизга: “Авваломбор Мени севинглар!” — деб айтади. Худо ҳаётимизни Унга бағишлашимиз учун бизни яратди. Бу муҳим ҳақиқат. Худо Ўзига мурожаат қилиши ва Ўзи билан алоқада бўлиши учун биринчи инсонни яратди.

Агар мен Худо билан мулоқотимдан хурсанд бўлмасам, демак мен Худованд истагандек яшамаётганимдан далолат беради. Агар биз Худо айтганидек яшамасак, унда мукаммал ҳаётга эриша олмаймиз. Мана шунинг учун Исо “Худовандни сев” ва “ўзгани ўзинг каби сев”, деб айтган.

Худованд бизни Уни севишимиз учун яратгани сабабли, Уни ҳаётимизда биринчи ўринга қўйишимиз лозим. Бизнинг асосий мақсадимиз — Уни улуғлаш. Шайтон ҳар доим Худонинг тартибини бузишни истайди ва инсонни биринчи ўринга, Худони эса иккинчи ўринга қўйиб қўяди.

Худованддан ҳам буюк Зот борми? Инсон ким бўлибдики улуғланса? Инсон Худованднинг кўз ўнгида гуноҳкор бир жонзоддир. Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги мавзумизга шу ерда якун ясамоқчиман. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Яна мавзуларимиз орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top