2:53

Худонинг сўзи 286

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Сиз азиз биродарларимиз билан яна радио тўлқинлари орқали соғ-саломат учрашиб турганимиздан беҳад хурсандмиз. Навбатдаги эшиттиришимиз эфирда: марҳамат, тинглаб дам олинг. Азиз биродарлар, бир ваъзхон ҳақида шундай деб ҳикоя қилишади.

У чиройли ваъз қилар экан, лекин шунчалик ёмон яшар эканки, у минбарда турганда у ҳақида ҳамма шундай дер экан: “қани минбардан тушмаса эди”, у минбарда бўлмаганида эса “қани минбарга ҳеч қачон чиқмаса эди”. Азизлар, Худованд ҳар биримизни шундай иккиюзламачиликдан Ўзи асрасин!

Меҳробда Худонинг хизматчиси-ю, Худонинг маъбадидан ташқарида эса ўзимиз билмаган ҳолда иблиснинг қуроллари бўлмайлик. Муқаддас буюк Василий ҳақида муқаддас Григорий Богослов айтганидек, “биз ваъзларимиз билан донг таратайлик ва ҳаётимиз билан ёрқин нур сочайлик”. Иккиюзламачи кишиларга одамлар ишонмайди.

Ишлари сўзларига мос келмаганларга ҳам ишонишмайди. Немислар мақоли “иш сўздан баландроқ эшитилади”, дейди ва ваъзхоннинг энг таъсирли сўзлари унинг номаъқул ҳаёти билан тўлиқ тўсилади. Қурмоқ сўзининг асл маъносида айтганда биз фақат ўз қўлларимиз билан қуришимиз мумкин. Бизнинг сўзимиз эмас, балки ҳаётимиз кўпроқ насиҳат қилиши лозим.

Азизлар, мен сизни “ўтказиб юборилган гуноҳлардан кўра қилинган гуноҳлар” ҳақида кўпроқ огоҳлантирмоқчи эдим. Кўп ваъзхонлар минбардан тушиб Худога хизмат қилиш ҳақида унутадилар. Сиз доим бўладиган марҳамат билан жонланмасдан, фақат вақтинчалик ташқи таъсирлар натижасида ҳаракатга келадиган буралган соатга ўхшаган ваъзхонга айланиш ҳақидаги фикрнинг ўзини ёмон кўринг, биродарлар.

Ўзларининг хизмат вазифасини ўтгунга қадар фақат маълум бир вақт давомида ваъзхон деб аталиши мумкин бўлган, лекин минбардан тушишлари билан ваъзхон бўлишдан тўхтайдиган одамлар бўлманг. Ҳақиқий ваъзхонлар тўхтовсиз ваъз қиладилар. Номуносиб ҳаёт кечираётган ваъзхон чўпон даҳшатли ҳодисадир. Мусо “Худо каби” эди, чунки у “сўзи ва ишида кучли пайғамбар” эди.

Худо хизматкори ўз Худосига ўхшашга интилиши зарур. У ўз таълимоти, сўзи, ҳамда айниқса ўз ишлари мисоли билан кучли бўлиши керак. Муқаддас китобда биз топадиган ягона жамоат “тарихи” ҳаворийларнинг ҳаёти ва ишларидир. Худонинг иродаси билан ҳаворийларнинг ваъзлари бизлар учун сақланиб қолмаган. Улар яхши бўлган, албатта, бизнинг ваъзларимиздан яхшироқ бўлган, лекин Худо бизга фақат уларнинг “ишларини” қолдирган.

Мана шу қолдирилган мерос биз учун доимо ўрнак бўлиши керак. Шунинг билан азизлар, бугунги эшиттиришимиз ҳам ўз поёнига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: www.dilkashradio.com Яна тўлқинларимиз орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг, азиз биродарлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top