MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум азиз биродар. Инсоният яратилгандан бери ҳаётидан мазмун ва мақсад қидиради. Ҳатто ҳозир, тез суратда илгарилаб кетаётган материалистик ҳаётимизда ҳам бу ҳақиқат ўзгаргани йўқ. Баъзилар ҳаётидаги мақсадни илм ва технологиядан қидирса, бошқалари диндан қидиради. Кимдир осмонга қараб, қудратли зотни қидирса, бошқалар уни ўз ичидан қидиради. Нимага ишонмайлик ҳаммамиз, инсониятни асрлардан бери қийнаб келаётган азоб ва ўлим, ҳаёт ва муҳаббат ҳақидаги саволга қаердадир жавоб бўлиши керак деб ўйлаймиз. Баъзида Худованд бу саволимизга тезда жавоб берса, бошқа пайтларда йиллар давомида ҳаётимизга келадиган воқеалардан ўтиб сабоқ оламиз. Аммо бу сабоқлар оғир шароит, юракнинг аччиқ ноласи билан бирга келади. Ҳаётимизда кечадиган воқеаларни кузатиб, шундай ҳулосага келамиз.

Narrator 2 Дадилликка умидсизликдан ўтиб, оғриқлардан ўтиб эса шодликка, имонга эса кўпинча қийинчиликлар ва иккиланишлардан сўнг эришилади. Агар сиз ҳам ҳаётинигизда шундай ҳолатларни кечираётган бўлсангиз ва ҳали ҳам умидингиз бўлса, бизни тинглашда давом этинг. Инсон қанчалик Худодан узоқда бўлмасин, ички инстинкти билан қаердадир ҳамма тилакларни эшитадиган ва ихтиёр қилса бажо келтирадиган Зот борлигини ҳис қилади. Болалигимиздаёқ тунда осмондан юлдуз учганини кўрсак тилак айтишга ўрганганмиз. Демак, тилакларимизни эшитадиган кимдир борлигига ишонамиз ва тилагимизни айтамиз. Тилагимиз доимо беғубор ва албатта яхши бўлади. Бироқ инсон катта бўлиб, ҳақиқий дунё қандай эканлигини ўз кўзлари билан кўра бошлагач эса, атрофдагилардан ҳафсаласи пир бўлади. Бугун жуда кўп инсонлар ёлғиз. Жисмонан бўлмасада руҳан ёлғиз.

Narrator 1 Шунинг натижасида оила ва турмушдаги муносабатлар омадсиз кечмоқда. Биз нега яратилдик? Кўпчилик ҳаётига назар ташлаб, мақсадсиз номаълум томонга илгарилаб кетаётганини сезади. Яшашдан мақсад, яқинлар бир-бирларини топганда, айниқса Худони топганида маълум бўлади. Дунёга келиш ва кетишимиз ўша биз яхши билмайдиган Илоҳий Зотга боғлиқ экан, Уни топишимиз бошқа муносабатларимиздан анча муҳимроқ. Аммо “Худони топиш” нима дегани? Худони топганлар бу ҳолатни турлича тасвирлашади. Муқаддас Каломда дунёдаги энг қимматбаҳо марваридни топган бир одам ҳақида айтилади. Бу савдогар, шу пайтгача тўплаган бойлигини сотиб, ўша қимматбаҳо марваридни сотиб олади. Бошқалар эса буни шундай тасвирлайди: “Худони топмасимдан олдинги ҳаётим Уни топганимдан кейин, маънисиз, дўстларим эса мақсадсиз адашиб юрган кишиларга айланиб қолишди.

Narrator 2 Ҳаётга қарашим бутунлай ўзгарди. Юрагимда кечирим, муҳаббат, сабр ва яна кўпгина яхши ҳислатлар пайдо бўлди. Энди дўстларим билан муносабатим мана шу ҳислатлар асосида давом этди. Худо билан суҳбатлашишнинг қанчалиқ беқиёс эканини англадим. ” Худо билан суҳбатни ҳар ким ҳар хил тушунади. Кимдир бу тананинг ҳолати деса, бошқалар юракнинг Худо билан муносабати дейди. Энг тўғри ибодат эса – суҳбат, мулоқотдир. Иккита бир-бирини яхши биладиган одамнинг ҳам сўзсиз, ҳам овоз чиқариб қилган мулоқотидир. Бу мулоқотда сўзлаш ва тинглаш, бериш ва олиш, сукут сақлаш ва гапириш ҳаммаси жам бўлиши керак. Худо бизга керак бўлган нарсани биз ҳали сўрамасимиздан олдин билади. Шундай экан, ундан келадиган қарорларни шукрона ва тинч юрак билан қабул қилишимиз лозим.Биз Худонинг олдида инида турган ва тухумдан янги чиққан, бўйнини чўзиб, отасининг тепадан ташлаган нарсасига қаноат қилиб ютинаётган полапондек бўлишимиз керак.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top