3:47

Масиҳийча яшашнинг сири

MP3

Narrаtor 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Шу кунларда қандай яшаяпсиз? Худо берган Муқаддас Руҳига тўлиб яшаяпсизми? Агар шундай бўлса, биз сиз учун хурсандмиз. Яқинда Забур 22 бобни яна ўқидим, “Ҳатто зулмат водийсида юрсам ҳам, хавф-хатардан қўрқмайман. Ахир, Сен мен билан биргасан”, деб ёзилган оятдан Худованд ҳаётимизни қанчалик аниқ кўришини англадим. Биз Худонинг фарзанди бўлганимиздан сўнг қийинчиликларга учрамаймизми? Шундай пайтда Муқаддас Руҳнинг ҳаётингиздаги ўрни қандай бўлган? Худонинг оиласига қабул қилинган бўлсак, бу ҳаётда муваффақиятсизликка ва қийинчиликка учрамаймиз, дегани эмас. Худонинг стандартидаги ҳаёт тарзи бўйича яшашга лаёқатли бўлишимиз учун Худо бизга Муқаддас Руҳини берган. Бундай ҳаётга ўз кучимиз билан эриша олмаймиз. Бунга фақатгина Худонинг Ўзи ёрдам бера олади.

Narrаtor 2 Исо Масиҳ бу ҳақида нима деган, “Мен — ток, сизлар — новдасизлар. Агар Менда бўлсангизлар ва Мен сизларда бўлсам, кўп ҳосил берасизлар. Менсиз ҳеч нарса қилолмайсизлар. Ким Мен билан алоқани узса, новда каби ташлаб юборилади ва қурийди. Бундай новдаларни эса йиғиб, ўтга ташлаб ёндиришади. Агар сиз Мен билан алоқада бўлиб, сўзларимни қалбингизга жо қилсангизлар, истаганингизни сўранглар, сизга берилади. Сизлар кўп ҳосил бериб, Менинг шогирдларим эканлигингизни исботлайсиз. Бу орқали Отам улуғланади.” Агар сиз ҳам бошқаларга ўхшаб, ҳақиқий Масиҳийча ҳаёт кечиришга қийналаётган бўлсангиз, “Сизлар Менга, Мен эса сизларга уланганмиз” деган сўзларини чуқур англаб етинг. У бизнинг ичимизда яшамоқда, биз орқали Ўз ҳаётини – Масиҳийча ҳаётини яшамоқда. Масиҳийча ҳаёт – Масиҳ Ўз ҳаётининг бизда ва биз орқали Барҳаёт Худонинг Муқаддас Руҳининг ҳузури ва қудрати билан яшашидир.

Narrаtor 1 Сиз Муқаддас Руҳсиз Худо даъват этган ишларни қила олмайсиз. Усиз Худо истагандек яшай олмайсиз. Буларнинг ҳаммаси ғайрибабиий ишлар, ғайритабиий қудрат ва ғайритабиий ҳаётдир. Кўп муваффақиятсизликларнинг сабаби – Худо Руҳининг ҳар биримизнинг ҳаётимизда муҳим эканини инкор қилишимизда. Шундай қилиб, Худонинг руҳий аслаҳаларни тақишимиз кераклиги ҳақида айтганларимизни эшитгансизлар. Мисол учун, Эфесликлар олтинчи бобда нима ёзилган? Павлус “Нажот дубулғасини кийинглар” деган. Мен Павлуснинг қандай ёзганини биламан, бироқ мен бош қисмидан бошлашни афзал кўрдим. Нажот дубулғаси нима қилади? Ўй-фикрларимни ҳимоя қилади. Солиҳлик совути-чи? Ҳиссиётларимни ҳимоя қилади. Ҳақиқат камари – Унга итоатда яшашимга ишонч ҳосил қилишим учун. Тинчлик пояфзали – тинчлик ўрнатувчи бўлганимиз учун. Руҳнинг қиличи — ҳимоя ва ҳужум қуроли. Булардан олдин ёвуз шайтоннинг алангали ўқларини қайтариш учун имон қалқонини қўлга олишимиз керак.

Narrаtor 2 Эрталаб уйқудан уйғонганингизда Худога шундай ибодат қилинг: “Худойим, биринчи навбатда, Сен истаганингдек яшашим учун, Сен истаган ишларни қилишим учун бугун мен Муқаддас Руҳга тўлиқ боғлиқ эканимни англаб етганим учун раҳмат айтаман. Икинчидан, мен буни англабгина қолмай, бугун мени бошқариши ва менга тўғри йўналиш бериши учун Муқаддас Руҳга ўзимни топшираман. Учинчидан, Раббим, мен Сенга ишонмоқчиман. Бугунги кун учун Сенинг бошқарувингни олдим, деб қабул қиламан”. Биласизми кейин нима бўлади? Ҳамма руҳий аслаҳалар билан қуролланиб, “Бугун ўзимни Сенга тўлиқ бағишлайман”, деб иқрор бўлганингизда, Худога қараб, “Мен ўзимга эмас Сенга ишонаман”, деган бўласиз. Боринг, ҳар тонг ўзингизни Худога топшириб, Руҳнинг аслаҳаларини қўлга олинг, шунда Худо истаганча яшай оласиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top