Narrator1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Мен касал бўлиб қолганимда 38 ёшда эдим. Бу воқеа иккинчи марта содир бўлаётган эди. Тўрт кун кечаси-ю, кундузи ухлай олмадим. Бу сафар мен аниқ шифохонага боришим кераклигини англардим. Ўзимизнинг маҳаллий касалхонага бордим. Улар менга тушкунлик ташхисини қўйишди. Доктор менга дорилар ёзиб берди, аммо ёрдами тегмади. Уйқу дориларининг эса менга ножўя таъсирлари бор эди. Бир куни менга депрессиядан чиқишга ёрдам берадиган дорилар ҳақида айтишди, аммо уларга тезда ўрганиб қолиш хавфи борлиги учун, шифокорлар бундай дориларни деярли маслахат беришмас экан. Бир терапевт, мендаги муаммо депрессия эмас, хавотир ва нотинч юрак эканини айтиб қолди. У мендан: “Худога ишонасанми?”, деб сўради. Мен “Ҳа”, деб жавоб бердим. Нега бундай деётганини сўраётганини у менга 1 Бутрус 5:7 оятни ёддан айтиб берди. “Барча ташвишингизни Худога топширинглар, чунки У ҳамиша сизларга ғамхўрлик қилади.”
Narrator 2 У менга шундай деди: “Агар чиндан ҳам шундай қилсанг, ҳаётингда бўлаётган воқеалар устидан назорат қилиш хуқуқини Худога топширган бўласан.” Бу фикр менга жуда ёқди. Аммо ҳамма ташвишларимни Худога қандай топширишни билмасдим. Бир неча ойлардан кейин, уйда ўтирар эканман, ичимда Муқаддас Калом ўқиш хоҳиши пайдо бўлди. Бу жуда кучли истак эди, унга қаршилиш қилиб бўлмасди. Шу заҳоти китоб дўконига бориб Муқаддас Калом сотиб олдим. Уни ўқир эканман, қалбим бундан роҳатланарди. Каломда ёзилганларидан Худо ҳаётимдаги ҳамма нарсани бошқаришига яна бир бор амин бўлдим. Жамоатга боргунимча, шу китоб менга Худога яқин бўлишимга ёрдам берди. Турмуш ўртоғим эса, бир сабаб билан, жамоат аукционига ёрдам берадиган бўлиб қолди. Шу тадбирда жамоат чўпони билан танишди. Улар баъзи ишларни бирга қиладиган бўлдилар.
Narrator1 Мен эса кунда ибодат қилишни бошладим. Худованд бизнинг оиламизга ўз қучоғини очди ва биз унинг чексиз севгисини ҳис қилдик. Аммо барибир эски ҳавотирлар ва ҳамма ташвишларни ўзимга оладиган одатим бошланганида ўзимни тўхтатишим қийин бўларди. Кўп вақт шу одатим билан курашдим. Бир куни эрта тонгда Муқаддас Каломни очиб ўқиётганимда Худованд менга яна бир марта ташвишларимни унга топширишимни эслатди. Бу Филлипликларга 4:6-7 оятлар эди. Унда шундай ёзилган эди: “Ҳеч нарсадан ташвиш қилманглар. Аксинча, ҳар қандай шароитда ибодат ва илтижода бўлиб, ҳар бир муҳтожлигингизни Худонинг олдида миннатдорчилик билан изҳор қилинглар. Шунда Худо берадиган, инсон хаёлига сиғмайдиган тинчлик Исо Масиҳ орқали сизларнинг юракларингизни ва ўй– хаёлларингизни қўриқлайди.”
Narrator2 Худо ҳар сафар менга шу ҳақиқатни қайта ва қайта кўрсатса, айтса ҳам барибир ҳаётимда бўлган ҳодисаларни ўз қўлимга олволардим. Энди яна эски одатларимга қайтаётганимда Худо менга шу оятларни эслатади. Сиз ҳам ҳеч нарсадан ташвиш қилмай, фақат Худовандга ибодат қилинг. Муҳтожлигингизни Худованд олдида изҳор қилинг ва У сизнинг ҳаётингизда қилган ва қилаётган ишлари учун миннатдорчилик билдиринг. Агар шу нарсага амал қилсангиз, мен каби Унинг тинчлигига эга бўласиз. Бу чиндан ҳам инсон тасаввурига сиғмайдиган ўзгача тинчликдир.” Бу биродаримиз чиндан ҳам Худонинг тинчлиги ва иноятига эга бўлган инсон. Ташвишларни Худога бериш осон иш эмас, бунинг учун бизга Худога бўлган кучли ишонч ва имон керак бўлади. Агар шу борада қийналаётган бўлсангиз бизнинг www.dilkashradio.com сайтимизга мурожаат қилинг.