3:20

Лўлилар орасида

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Яқинда бир гувоҳликни эшитиб, ҳайратдан ёқа ушладим. Бу гувоҳлик қанчалик ҳақиқат бўлмасин, унга ишониш қийиндек туюлди. Аммо бу бор гап. Бозорга ёки бирор жойга чиққанингизда, албатта бир кун ичида бир ёки иккита лўли сиздан садақа сўраб келганини кўрасиз. Кўпчилик уларга паст назар билан қараб, улардан ҳазар қилади. Аммо ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, улар одамлиги ва мавжудлиги жиҳатидан сиздан қанчалик даражада паст туради? Сиз билан уларнинг орасида деярли фарқ йўқ. Улар ҳам сиз ҳам Худо олдида тенгсиз. Улар билан орамиздаги фарқ, қилаётган ишимизда. Қачондан лўли халқи тиланчилик билан шуғуллангани маълум эмас, қаердан келганлари ҳақида ҳам турли фикрлар мавжуд. Тарихан уларни Ҳиндистондан келиб чиққат мугати қабиласи, дейишади. Улар асосан Покистон, Афғонистон, Ўзбекистон ва Тожикистонда истиқомат қилади.

Narrator 2Улар лўлиларга хос бўлган урф-одатларига монанд тўй ва дафн маросимларини ошкор қилишмайди. Ўзбекистонлик лўлилар маиший ҳаётларида исломий урф-одатларга риоя қилишади. Бироқ шу билан бирга, улар зардуштийлик ва бошқа исломий бўлмаган одатларнинг айрим кўринишларини ичига олган мажусийлик маросимларини махфий тарзда ижро этишларини тўхтатганлари йўқ. Бироқ бугун Худонинг хушҳабари лўлиларга ҳам етиб борган. Яқинда лўлилар билан бирга бўлган учрашув чоғида, ажойиб бир мўъжиза бўлди, дейди бир биродар. “Улар билан учрашганимда қанчалик имонда кучли ва Муқаддас Руҳга тўла эканидан, Худога бўлган миннатдорчиликларининг чеки йўқлигидан ҳайратга тушдим. Аммо шу куни Худонинг улар орасида қилган мўъжизасини ўз кўзим билан кўрдим. Биз катталар гаплашиб ўтирар эканмиз, болалар тўпланишиб, тоққа чиқиб кетишди. Тоғ чиқишга қулай бўлгани билан, анчагина тик ва баланд эди.

Narrator 1 Суҳбатимиз қизигани сабаб, болаларнинг тоққа чиқиши бизни унчалик ҳавотирга солмади. Бироқ бир соатлардан кейин чиқиб кетган болалар, аста секин тоғдан туша бошлашди. Шунда олдинда тушиб келаётган болалардан бири олдинга мункиб кетиб, тоғдан пастга юмалаб туша бошлади. Баъзи аёллар “Ҳозир ўлиб қолади”, деган ваҳима билан бақирди. Бу боланинг ортидан келаётган бошқа бир бола унга етиб олиб ёрдам бераман, деб ўйладими, тезроқ тушаман, деб ўйлаб, у ҳам йиқилиб юмалаб кетди. Энди бирданига иккита бола худди кинолардаги каскадёрларга ўхшаб, юмалаб тушар эдилар. Агар йўлдаги бўртиб чиққан тошга бошлари урилса, ўша заҳоти ўлиши аниқ эди. Мен бирданига Исо Масиҳни ёрдамга чақирдим. Мен ва шу боланинг отаси қўлимизни тоғ томонга қараб бақирдик: “Исо Масиҳ номи билан буюраман, ТЎХТА!”

Narrator 2 Шу пайт, аввал биринчи юмалаган бола, кейин эса унинг ортидан юмалаган бола бирин кетин тўхтаб қолишди. Улар ҳам, пастдаги катталар ҳам, айниқса, болаларнинг ота – оналари жуда қўрқиб кетишган эди. Болаларнинг оталари тезда ўша томонга қараб югуришди. Иккала бола ҳам қўрқиб кетганиданми ёки шокдан жойларида қимирламай ётишарди. Аста секин тепадан тушаётган бошқа болалар ҳам тушиб келишди. Пастдан оталар борди. Улар бирор тошга тегиб тўхтаб қолишлари мумкин эмасди, чунки улар тезлик билан яқинлашаётган тошга ҳали бор эди. Агар ўша тошга бошлари билан урилса, ҳалок бўлишлари аниқ эди. Аммо болалар тўхтаган жой тик қиялик бўлиб, у ер бу ерида тоғ ўтлари ўсиб турарди. Ҳамма Худонинг бу мўъжизасидан ҳайратга тушиб, яна Уни улуғлай бошлашди. Ўша куни болалар ҳам уларнинг ота-оналари ҳам Худованддан ҳаётларини қутқаргани учун беҳад миннатдор бўлиб, Худога ибодат қилиб, ҳамду-санолар айтишди.”

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top