Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. “Мен кимларни танлаганимни биламан.”Яқинда бир биродаримиз билан суҳбат чоғида унинг қандай қилиб Масиҳ нажотини қабул қилгани ҳақида сўраб қолдим. У “Агар ишонсангиз айтаман”, деб шарт қўйди. Мен рози бўлдим. У сўзини шундай бошлади: “Бу воқеани ҳаммага ҳам айтавермайман. Чунки кўпчилик бу ҳикоямга шубҳа билан қарашини биламан. Бироқ бу чиндан ҳам ҳаётимда бўлган воқеа. У 1998 йилда бўлганди. Буни мени эшитган одамга исботлаб беролмайман, аммо у воқеа ҳаётимни ўзгартириб юборди. Исо Масиҳни учратганимда худди вақт тўхтаб қолгандек эди. Аммо бу воқеа тахминан 15 дақиқа давом этганини биламан. У билан бўлган суҳбат, унинг берган саволлари юрагим ва онгимда ўчмас из бўлиб қолган. Исо Масиҳ нега мени танлаганини билмайман. Мен ҳаммадан бошқача, солиҳ ёки ўта бой эмасман.
Narrator2 Муқаддас Каломда ёзилган Худо танлаганлари ичида энг кўп ҳайратга тушгани ва энг нўноғи ўзим эдим. Аммо ҳазрати Довуднинг аксига озгина ўхшаб кетаман деб ўйлайман. У баҳайбат одамни енгган жангчи эди. Гарчи турли синовлардан, қўрқувлардан ўтган бўлсада, уни фикридан қайтара оладиган одам йўқ эди. У ҳам биз каби гуноҳ қилди, нотўғри иш тутди, аммо ҳар доим Худони улуғлади. Ўша кеча жуда кеч бўлганди. Яхшилаб уйқим келиши учун энди телевизор кўришни бошлаган эдим. Телевизорда бир воиз Исо Масиҳ ва Унинг иноятли нажоти ҳақида сўзлаётган эди. Кейин у одамларни у билан бирга ибодат қилишларини сўради. Воиз “Агар биз унга ишонсак у бизга ўзини намоён қилади”, деди. Мен унинг сўзларини эшитиб, воиз адашаётган бўлса керак, бу қандай бўлади, деб ўзимга ўзим савол бердим. У тингловчиларини у билан бирга ибодат қилишини сўрарди.
Narrator 1“Майли. Мен ҳам сен билан бирга ибодат қиламан”, дедим. “Ибодат қилсам бир жойим камайиб қолмайди, ҳеч ким устимдан кулмайди”, деб ўйладим. Ибодат қилиб бўлиб, кўзимни очдим. Биринчи оёқларимга кўзим тушди. Оёқ бармоқларим ғалати жимирларди. Кейин эса бу жимирлаш тепага қараб кўча бошлади, аввал оёқларимга, тўпиғимга кейин тиззаларимга кўчди. Бу ҳудди танам ичига сув тўлаётгандек ҳиссиёт эди. Кўзларим билан танам ичида бўлаётган ҳодисани кузатардим. Бу жимирлаш кўкрагимгача келди. Эй, Худойим нималар бўляпти менга? Кейин ҳамма ёқ бирданига ёп-ёруғ бўлиб кетди. Мен кўтарилаётган эдим. Кейин эса энг ёруғ ва энг оппоқ ёруғликнинг қоқ ўртасида турардим. Мен уни ҳис қилдим. Унинг кўзларини кўрмадим. Кўролмадим. Аммо унинг кимлигини билардим. У гапирди: “Кечира оласанми?” Мен унга тикилиб қарадим, кейин у ўнг қўлини кўтарди ва қайсидир томонни кўрсатди.
Narrator 2 Мен у кўрсатган томонга қарадим. Ҳавода экран намоён бўлиб, унда қизимнинг отаси ва унинг рафиқаси кўринди. Мен уларга тикилиб қараб, Унинг саволини ҳаёлимдан яна ўтказардим. Кейин эса “Ҳа” дедим. Мен уларни кечира олардим. Уларнинг ортидан бошқа тасвир пайдо бўлди. Му менинг отам эди. Мен яна “Ҳа” дедим. Кейин эса экранда янада кўпроқ, мен танимайдиган чеҳралар пайдо бўлди. Мен яна “Ҳа” дедим. Ўша дамда юрагим ичига бир нарса суқилиб киргандек бўлди, тинчлик ва ғалати бир ҳиссиёт пайдо бўлди. Мен гўёки осмонда учардим. Кейин пастга оёқларим остига қарадим. Мен уйдан ҳатто ердан ҳам баландроққа чиққандим. Ўша пайт У менга шундай деди: “Ҳеч нарса ташвиш қилишга арзимайди, бу дунёнинг ишлари, хафагарчилик, моддий нарсалар ва ҳатто гуноҳ ҳам. Сен фақат Худо ҳақида ўйлашинг керак.” Шунда ҳаётимдаги ҳамма саволларга, ташвишларимга ягона ечим Худо эканини англадим.