2:46

Масиҳий ҳаёт 02

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан яна соғ-омонликда учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азизлар, бугунги мавзумиз сизларга манзур бўлади, деб ўйлаймиз. Ўз замонасидаги кескин бурилишга назар ташлаб жаноб Винстон Черчил шундай деган эди:

“Бу авлод ҳозирда биз атайдиган “цивилизация”нинг охирини кўришгача яшашлари шубҳасиз”. Цивилизация камчиликларнинг барҳам топишига асосланганидек, ҳозирги дақиқадаги энг зарур нарса бу ҳар қандай бўлса ҳам Масиҳга хизмат қилишни хоҳлайдиган масиҳийлар, Унга бутунлай ўзларини топширган эркак ва аёллардир.

“Бу мамлакатдаги ва бутун дунёдаги диний ҳолат ҳақида қанчалик кўп ўйлаганим ва ибодат қилганим сари шу нарсага чуқурроқ ишонч ҳосил қиламанки, масиҳийлар руҳий ҳаётининг кучсизлиги ўзини ўзгартиришнинг маъно ва мақсади Самовий Ота билан ҳатто шу ернинг ўзида, яъни ерда ҳам доимий руҳий алоқада бўлиш кераклигини англаб етмаганликларидадир.

Қачонки бу ҳақиқат қабул қилинар экан, сиз масиҳий руҳий ҳаётингизда ҳар куни Худо Каломи билан вақт ўтказиш ва Худонинг Ўзини намоён қилиш ва Ўз севгисини сизга осиши учун ибодатда У билан бирга бўлиш қанчалик зарур эканлигини тушуниб етасиз.”

Гуноҳларга кечирим олиш ва ҳаттоки Худога ўзини топшириб қўйишнинг ўзигина етарли эмас. Бу фақат бошланиши холос. Ёш масиҳий ўзининг руҳий ҳаётини тутиб туришда, унда куч йўқлигини ҳам англаб етиши керак.

Ҳа, у Раббимиз Исо билан биргаликда ҳар куни Самодан янги марҳамат олиб туриши керак. Бунга эса шошилиб пала-партиш ибодат ёки Худо Каломидан бир неча оятларни юзаки ўқиб қўйиш орқали эришиб бўлмайди.

Худонинг ҳузурига кириш учун, ўзингизнинг заифлигингизни ва муҳтожлигингизни ҳис қилиш учун, Худонинг Муқаддас Руҳи орқали Унга хизмат қилиш ҳамда юрагингизда Самовий нур ва ҳаётни янгилаш учун сиз айнан тинч ва хотиржам вақт ажратишингиз керак.

Мана шундан кейин сиз Масиҳнинг қудрати орқали бу куннинг васвасаларидан сақланишга умид қилишга ҳақли бўласиз. Кўплаб Худонинг фарзандлари яхшироқ ҳаёт учун интилишади-ю, бироқ улар ҳаётларини янгилаш учун ҳаракат қилмайдилар.

Худонинг мана бу фикрни мулоҳаза қилиб кўринг: “Худо учун вақт ажратиш руҳий ҳаётимнинг ожизлиги асосан кундан-кунга Худо билан алоқамнинг камайиб кетаётганидандир”. Бу Эндрю Мюррей деган биродарнинг гапи эди. Ўйлашимча бу гап кўпчилик масиҳийга тегишли бўлса керак.

Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги мавзумиз ҳам ўз ниҳоясига етди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com Яна дастурларимиз орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг, азиз биродарлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top