3:21

Марказий Осиёда Масиҳийлик 01

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, бугун масиҳийлик Марказий Осиёда қандай пайдо бўлганлиги ҳақида суҳбатлашсак. Марказий Осиё доимо дунёнинг чорраҳаси бўлиб келган. Шундай муҳим жойда жойлашганлиги туфайли Марказий Осиё халқлари ҳар хил дин ва фалсафалар таъсирига дучор бўлган эдилар. Бу таълимотлар ва билимлар, шу ерда турғун бўлиб қолган ёки шу ердан ғарбдан шарққа қараб ўтиб кетаётган сайёҳлар, савдогарлар руҳонийлар ва босқинчилар орқали олиб келинган эди.

Азалдан бу минтақа ахолиси зардуштий динига сиғиниб келишган. Форс подшолигининг шимолий чегарасида жойлашган Марв, Бухоро ва Самарқанд шаҳарларида ҳам шу динга амал қилинган эди.

Бу дин тахминан эрамиздан аввалги мингинчи йилларда форс пайғамбари бўлмиш Зардушт орқали вужудга келган. Узоқ шимолда жойлашган Марказий Осиё ва Муғилистоннинг кенгликларида яшайдиган муғул ва турк кўчманчи қабилалар аҳолиси шомонийлар бўлишган.

Улар ҳар хил руҳлар ва арвоҳлар билан гаплашувчи жодугарларнинг кучларига ишонишган. Кейинчалик Марказий Осиёга ва Хитойга Хиндистондан буддийлик монахлар томонидан олиб келинган.

Еттинчи ва саккизинчи асрларда арабларнинг босқинчилиги натижасида, кўп йиллар мобайнида Марказий Осиёнинг кўп қисмлари ислом динига ўтган ва ҳозирга қадар шу дин бошқа динлардан устун туради. Шунга қарамай, ислом дини Марказий Осиёга таъсир кўрсатган якка Худога ишонувчи динлар ичида ягона эмасдир.

Шубҳасиз далиллар бизларга шуни кўрсатадики, Ўрта Шарқ орасида вужудга келган икки иброний ва насроний динлари ҳам шу худуд тарихида катта таъсир кўрсатган. Ҳақиқатдан ҳам яҳудий пайғамбари Дониёр форс ахамонийлар сулоласининг учта бошқарувчиларидан бири бўлган.

Уша пайитларда Марказий Осиёнинг учта вилоятларини ўз ичига олган. Булар Хоразм, Сўғдиёна ва ҳозирги Афғонистон, илгарги (Бақтрия). Баъзиларнинг айтишларича Дониёр пайғамбар Самарқанд шахрида кўмилган ва унинг қабри ҳозирги кунгача сақланиб қолган.

Қадимги ривоятлар шундан далолат берадики, яҳудий битикларидаги яна бир пайғамбар бўлмиш Аюб Бухоро шахрида бўлган ва ўз хассасини қўйган ердан булоқ чиққан экан. Шу булоқ Бухоро шаҳрида ҳозирги кунгача мавжуддир.

Ушбу булоқнинг ҳозирги номи чашмаи Аюб деб номланади. Яна шундай афсоналар борки, Тавротда айтилган Нуҳ пайғамбарнинг ўғли Сом Хива шаҳрининг асосчиси бўлган ва яҳудийлар шоҳи ва пайғамбари Сулаймон эса Ўз шаҳрида уч минг йил аввал асос солган экан. Азизлар, бугунги мавзумиз орқали берилган маълумотлар қанчалик ақиқат эканлигини ҳеч ким айта олмайди. Лекин “шамол бўлмаса дарахтнинг учи қимирламайди” деган гап ҳам бор. Шунинг билан азизлар, мавзумиз ўз ниҳоясига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top