3:04

Уй гуруҳлари 196

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сизлар билан яна ғойибона бўлса-да учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азиз биродарлар, марҳамат тингланг. Кичик уй гуруҳлари ҳақидаги мавзумизни давом эттирамиз.

Имонга келганига бор-йўғи бир неча ой бўлган бир дўстимиз, Худованднинг Каломини чанқоқлик билан ўрганганлиги туфайли топган ажойиб ҳақиқатларидан завқланган. У ўтмишда Худованд дунёга гапирган йўллар ҳақида ўқиган ва бутун Муқаддас Китоб орқали тўқилиб келган қизиқарли намуналарни очди.

У Муқаддас Китобни ўқигани сайин, Худованднинг оиласи борлигини ва мана шу оила ер юзида Унинг ишларини олиб борганлигини кўради. У Қадимги Аҳд даврида яшаган пайғамбарлар тўғрисида ва Янги Аҳд даврида яшаган шогирдлар ва ҳаворийлар тўғрисида ўқийди.

У ўша эркак ва аёллар бошқаларга Худованднинг хабарини қандай айтишганини кўрган. Бу дўстимиз булар тўғрисида ўқир экан, ўзи ҳам: “Худовандим, мен қандай қилиб Сенинг ишингга қатнаша оламан?”- деб ибодат қила бошлади. У ўзининг атрофидаги дунёнинг муҳтожликларини кўргани сайин, бу ибодат унинг юрагидан чиқаётган нолага айланди. Бу ибодат сизнинг ҳам юрагингиздан чиққан нолами, азиз биродар?

Сиз мана мавзуни ўрганишингиз билан ўзингиз учун Худованднинг режаси қандайлигини ва бугунги кунда дунёда қандай қилиб Унинг ишида иштирок этишингизни англай бошлайсиз. Худованд еру-кўкдаги барча мавжудотларни яратган бўлса ҳам, фақат инсонгина ўз Яратувчиси билан алоқа қилишга қодир.

Худованд инсон зоти билан алоқа қилишни истади; У Ўзини Ўз ижоди билан бўлишишни хоҳлади. У оиласи бўлишини хоҳлади. Шунга қарамасдан Одам Ато билан Момо Ҳавонинг гуноҳи туфайли инсоннинг Яратувчи билан алоқаси тез орада бузилди, Худованд эса Ўз оиласини сақлашни давом эттирди.

У Ўзига итоат қиладиганлар билан алоқа қилишни давом эттирди. Ибтидо китобининг 4 боби 26 оятида биз ўша пайтда инсонлар Худованднинг исмини чақира бошлаганини ўқиймиз.

Нуҳ пайғамбарнинг тарихи ўша пайтда ҳам Худованднинг оиласи борлигини аниқ кўрсатмоқда. “Худо нимаики буюрган бўлса, Нуҳ ҳаммасини худди шундай бажо келтирди” – деб ёзади Ибтидо китобининг 6 боби 22 оятида. Худованднинг ишларини бажарадиган Унинг Ўз одамлари бор бўлган.

Иброҳим исмли киши билан бошланган, яҳудий халқи – Худованднинг махсус халқи бўлган оила тўғрисида бизда тўлиқ маълумот бор. Бу одамларнинг хизмати бўлган. Улар Худованд учун махсус юмушни бажаришган. Бу яҳудий халқи Исроил халқи деб номланади. Шу халқнинг бошлиқлари орасида Исроил фарзандларини Мисрдан олиб чиққан Мусо; қудратли подшоҳ Довуд; инсонларга Худованднинг хабарларини етказиб турган пайғамбарлар; ва кўпдан-кўп инсонлар бўлган. Биз Қадимги Аҳд орқали Худованднинг махсус одамлари ҳаётидан ўрнак олишимиз мумкин. Азизлар, мавзумиз шу ерда ўз поёнига етди. Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top