2:49

Уй гуруҳлари 197

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сизлар билан яна ғойибона бўлса-да учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азиз биродарлар, марҳамат тингланг. Кичик уй гуруҳлари ҳақидаги мавзумизни давом эттирамиз.

Азиз биродарлар, Худованднинг Ўғли, Исо Масиҳ ер юзига келганида ҳамма жойга эзгу ишлар қилиш учун борган. У тасалли ва кўмак, шифо ва кечирим бериб юрган. Бироқ Унинг ҳам фақат Ўзи қила оладиган буюк иши бўлган.

Қадимги Аҳд даврида буюрилган барча қурбонликлар Масиҳга ишора қилган. Раббимиз Исо Масиҳ Ўзини қурбон қилганидан кейин бу қурбонликларга ҳожат қолмади. Исонинг ўлими Худованднинг иродаси эди.

У Ўз Отасининг истагини амалга ошириш учун ер юзига келди. “Менинг овқатим” дейди У, “Мени Юборганнинг иродасини адо этиш, Унинг юмушини бажо келтиришдан иборатдир”. Юҳанно мактубининг 4 боби 34 ояти.

Худованд ҳам Исо Масих қилган ишдан мамнун бўлди. Худованд Исони ўлимдан тирилтирди ва Исо қирқ кун шогирдлари билан бирга вақт ўтказганидан кейин осмонга чиқиб кетди.

Муқаддас Китобнинг Ҳаворийлар мактубида биз Исо осмонга чиқиб кетганидан кейин У учун меҳнат қилган эркак ва аёллар тўғрисида ўқиймиз. Улардан баъзилари У ер юзида яшаган пайтда Унга эргашишган.

Улардан иккитаси Бутрус ва Юҳанно, маъбадга ибодат қилиш учун кетишаётганда бир шол тиланчини учратишади. Унга бериш учун уларнинг пуллари йўқ эди. Лекин Бутрус унга: “Исо номи билан юр,” — деб айтади.

Бутрус унинг ўнг қўлидан ушлаб туришига ёрдам беради. У киши юра бошлайди, ирғиб-сакраб, Худовандни олқишлайди. Бу хақида Ҳаворийлар мактубининг 3 боби 1оятидан 10 оятигача бўлган жойларда ёзилган. Бутрус ва Юҳанно орқали Исонинг иши давом этади.

Жуда кўп одамлар масиҳий бўлади ва жамоатлар ўсади. Биз Ҳаворийлар мактубида ўқимоқчи бўлган яна бир киши — ҳаворий Павлус эди. У Масиҳ ҳақидаги хабарни тушуниб етмасидан олдин масиҳийларни йўқ қилишга ҳаракат қилган.

Бироқ кейинчалик у жамоатнинг имонда кучли хизматчиларидан бири бўлган. У жуда кўп мамлакатларга жамоатларни тиклаш мақсадида борган. Ҳаворий Павлус ҳам Раббимиз ИсоМасиҳнинг ишини давом эттирди. Азиз биродарлар, оламга ва бутун дунё жамоатларига биргаликда ибодат қилишда давом этайлик.

Бизнинг мамлакатимизда ҳам сизнинг ва менинг ибодатларимга муҳтож бўлган кичик уй жамоатлари бор. Барча имонли масихийлар Раббимизнинг ишини давом эттириш учун якдил бўлайлик. Шунинг билан азиз биродарлар, мавзумизга якун ясаймиз.

Бизнинг интернетдаги сайтимиз: www.dilkashradio.com Яна мавзуларимиз орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top