2:50

Уй гуруҳлари 206

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи мухлислар. Сизлар билан яна радио тўлқинлари орқали ғойибона учрашиб турганимиз учун Худовандга шукуроналар айтамиз.

Азизлар, бугунги мавзумизни бир мисол билан бошламоқчи эдим. Ҳаво жуда совуқ эди. Баланд Анд тоғларида бир киши тошли йўлдан пастга пиёда тушар эди. Кутилмаганда у ғалати бир тошни кўриб қолди ва уни олиб чўнтагига солиб қўйди.

У ўзи топган нарсани кичкина, деб ўйлади! Бу тош Колумбияда биринчи бўлиб топилган энг катта зумрад тош эди. У киши зумрадни бир неча миллион песога сотди ва бадавлат инсонга айланди.

Азиз биродар, сиз ҳам шундай тош топишни истармидингиз? Биз ҳаммамиз қимматбаҳо зумрад, олмос ёки ёқутга эга бўлишни истаймиз. Лекин биз шундай қимматбаҳо тошларга эга бўлмасак ҳам, эга бўлишимиз мумкин бўлган битта бойлигимиз – улуғлаш бойлигимиз бор.

Худовандни улуғлаш қимматбаҳо тошга ўхшайди, чунки У бизни руҳан бой қилади. Чиройли бойлик сифатида улуғлашнинг ҳам ҳар хил турлари ва қирралари бор. Биз улардан энг муҳимларини ўрганамиз.

Шу ҳақиқатларни амалда қўллай бошлаганингиздан кейин “бойлигингиз”ни силлиқлай бошлайсиз. Муқаддас Руҳ ҳар бир қирра Худованднинг улуғворлиги ва гўзаллигини порлатиши учун сизга ёрдам беради.

Самарали масиҳийча улуғлаш учун бир нечта зарур ички хусусиятларни аниқлашга, Худовандни улуғлаш учун бир нечта бошқа йўлларни тасвирлашга, сиз Худовандни улуғлаётган йўлни Муқаддас Китобда кўрсатилган йўл билан таққослашга ёрдам беради.

Азиз биродар, Сиз Худони улуғлашингиз мумкин бўлган икки йўлни аниқланг. Сиз бирор марта ўз севгингизни махсус йўллар билан изҳор қилишни истайдиган даражада кимнидир севганмисиз?

Шунга ишончим комилки, сиз узоқ ўйлаб кўриб улар энг яхши кўрган нарсани қилгансиз ёки айтгансиз. Уларга шодлик келтирганингизни билиш – ажойиб шодлик туйғуси эмасми? Худовандга бўлган севгимизни шу йўсинда ифодалаш зарур.

У бизга бўлган Ўз севгисини Ягона Ўғлини бизнинг ўрнимизга ўлиш учун юбориб изҳор қилди. У ҳатто Ўзига эътибор бермаган инсонларга ҳам раҳм-шафқат ва меҳрибонлик кўрсатади. Азизлар, Матто Хушхабар китобининг 5 боби 45-оятида шундай дейди:

“Чунки У Ўз қуёшини ёвузлар устида ҳам, яхшилар устида ҳам балқитади, ёмғирини солиҳлар устига ҳам, фосиқлар устига ҳам ёғдиради”. Севги изҳор қилиш икки йўлли кўчадир. Ундан ўз туйғуларимизни “бекитиш”га бирон сабаб борми? У бизнинг юракларимизни ўқийди ва ундаги севгини кўради, У ўз севгимизни изҳор қилишимизни ва уни кўрсатишимизни истайди. Хайр саломат бўлинг, азизлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top