2:44

Уй гуруҳлари 199

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сизлар билан яна ғойибона бўлса-да учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азиз биродарлар, марҳамат тингланг. Бир куни бир хушхабарчи бошқа мамлакатга Хушхабарни тарғиб қилиш учун борибди.

У ўша ерда ҳали ҳеч ким Исо ҳақида гапирмаган бўлса керак, деб ўйлади. У Исонинг қанчалик меҳрибон эканлигини ва нима ишлар қилганини айтиб берди. Одамлар унга шундай дейишди: “О-о, Исо бу ерга келган.

Биз Уни кўрганмиз”. Хушхабарчи бу нотўғри эканлигини биларди. Одамлар гапириб беришгандан кейин у тушунди. Уч йил олдин бу ерга бир хушхабарчи келган экан.

У Исога жуда ўхшаш бўлиб, одамлар уни Исо деб ўйлашади! Агар биз Исонинг ишини давом эттирадиган бўлсак, Унинг Ўғлига ўхшаш бўлишимиз керак. Қандай қилиб Унга ўхшашимиз мумкин? Биз У билан бирга юришимиз лозим.

У билан суҳбатлашишимиз лозим. Унинг Сўзларини ўқишимиз керак. Унинг Сўзларига амал қилишимиз лозим. Унинг иродаси нима эканлигини излашимиз ва уни бажаришимиз керак.

Шунда биз Унга ўхшаш бўламиз. Худованд Ўз суратини бизда кўришни истайди деб айтганимизда, биз Унга хар томондан ўхшаш эканлигимизни назарда тутамиз. Ташқи қиёфамиз; характер; ташқи хусусиятлар.

Исо бизга Хушхабарни бутун дунёга ёйишимиз ҳақида буйруқ берган. Бу нимани англатади? Энг аввало бошқа жойларга боришни истайдиган хизматчилар бўлиши керак. Кейин эса улар кетганларидан кейин, улар учун ибодат қиладиган хизматчилар ҳам бўлиши керак.

Шу билан бирга уларнинг бориши ва воизлик қилишлари учун пул билан таъминлайдиган хизматчилар ҳам бўлиши керак. Муқаддас Китоблар ва ўқитиш материаллари Хушхабарни тарқатишда жуда зарур.

Кичик уй жамоатлари тикланиши билан одамларни ўқитиш, ибодат қилиш, касалларга хизмат қилиш, қайғудагиларга тасалли бериш учун кўп одам керак бўлади. Баъзилари жамоат биносини қуриш учун ва баъзилари тозалаш учун керак бўлади.

У ер ҳамма одам ишлайдиган жойдир. Барча масиҳийлар ишлашни исташлари ва ўз ишини Худовандни улуғлаш учун бажаришлари лозим. Ота Худо Ўз оиласи учун нималарни режалаштираётгани тўғрисида сизларга айтишимга ижозат беринг.

Ота учун фарзандларининг уйга келишидан ҳам яхшироқ нарса бўлмайди. Ота-оналар умрларининг охирги кунларида фарзандлари уйларига келганда хурсанд бўлишади. Ҳатто фарзандлари катта ёшли бўлса ҳам ва уйларидан йироқда яшашса ҳам, барибир ота-она уларни кўргиси ва улар билан бирга бўлгиси келади. Шунинг билан азиз биродарлар, мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top