2:58

Уй гурухлари 03

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Сизлар билан яна радиомиз қаршисида ғойибона бўлсада учрашиб турганимиздан Худовандимизга ўз миннадорчилигимизни билдирамиз. Азизлар агар хозирги шарт шароитни олиб қарайдиган бўлсак, энг қулай усул уй жамоатларида йиғилиб Худовандни улуғлашдир.

Бунинг бир неча сабаблари хам бор. Лекин бугун сизларга шу сабаблар хақида мукаммал тўхталиб ўтмоқчи эмасман. Бундан бошқа мухимроқ масалалар хам бор. Азиз биродарлар биз ўзимизни бошқа одамлар билан солиштирмасдан, Раббимизга қарашимиз лозим.

Агар Раббимизнинг қанчалик солих эканлигини кўз олдимизга келтира олсак. Рухан ўсиб, имонда мустахкам бўлишимиз кераклиги ва энг мухими гунохдан йроқроқ бўлишимиз кераклигини шундай хам билишимиз мумскин. Азизлар агар биз шу айтганларимизга амал қилишни ўргансак, камтар бўлиб юришимизга ўзимизни ишонтира оламиз.

Уй гурухларида хам ўзига яраша айрим муаммолар бор. Масалан йиғилишларга хар доим хам хамма келавермайди. Бундан ташқари баъзида айрим биродарлар бир-бирлари билан келиша олмай бир-биридан хафа хам бўлишлари мумкин. Шундай пайтларда муаммоларга қандай жавоб беришни ўйлаб хайрон бўламиз.

Дархақиқат шундай пайтларда қандай йўл тутишимиз мумкин? Албатта биринчи қилишимиз керак бўлган иш шу биродарлар учун ибодат қилишимиз керак. Бизга Худованд Муқаддас Рух берган Юханно мактубининг 14 боби 26 оятидан шундай оятни ўқиб кўрсак: “ Ўша Юпатувчи, яъни Менинг номимдан Отам юборадиган Муқаддас Рухнинг Ўзи сизларга хаммасини ўргатади, Менинг сизларга айтадиган хамма сўзларимни У ёдингизга туширади”.

Шундай қилиб азиз тирнгловчи барча куч ва доноликни Худонинг Ўзи бизга етқазади. Худованддан ёрдам сўраб қилинган ибодат албатта жавобсиз қолмайди. Азизлар керак бўлса бошқа етакчи биродарлардан маслахат олинг ва уларни хам сиз билан биргаликда ибодат қилишларига чорланг.

Бундай муаммолар хаммада бўлиши муқаррар. Хатто катта жамоатларида хам шундай муаммоларга дуч келганмиз десак хато бўлмайди. Бизнинг мақсадимиз эса бир биримиздан тажриба ўрганиш ва ўз шогирдларимизни хам келажакда бўлиши мумкин бўлган муаммолардан огохлантириб уларни олдиндан таёрлашдир. Азиз биродарлар бугунги эшттиришимизни Муқаддас китобдаги бир оят билан якунламоқчимиз.

”Худойимиз сизларниЎз даъватига лойиқ кўрсин,Ўзига хос куч-қудрат билан бутун яхши мурод- мақсадингизни рўёбга чиқарсин, хар бир имонли ишингизга омад берсин”. Азизлар сизларга хайр деб айтишдан аввал интернет сайтимизни манзилини эслатиб ўтсам: www.najot.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top