2:54

Шахсий Хушхабарчилик 01

MP3

Ассалому алайкум азиз мухлисларимиз. Сиз азизлар билан яна мавзуларимиз орқали соғ-омон учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азиз биродарлар, энди Раббимиз Исони юрагингизга қабул қилиб, У сизнинг шахсий, тирик қутқарувчингиз бўлганидан сўнг, сизда кўплаб саволлар туғилиши табийдир.

Масиҳий ҳаёт деганимиз нима ўзи? У нимани тахмин қилади? Сиздан олдин ҳам кўпчилик шу саволларни берган. Ҳатто бир одам Раббимиз Исо Масихнинг Ўзидан бундай деб сўраган: “Мен яна нима қилишим керак?” — Матто Хушхабар Китобининг 19 боби 20 ояти.

Раббимиз Исо жавоб бериб деди: “Келиб орқамдан эргаш”. Ҳурматли мухлислар, барча одамларга Хушхабарни етказишимизда Исо бизга намуна бўлди. Биз қаерда бўлишимиздан қатъий назар, Исо биз Унинг хушхабарчилари бўлишимизни хоҳлайди.

Сизнинг ким бўлишингизнинг аҳамияти йўқ Исо Масиҳ билан бирга кечган ҳаяжонларингизни ва Унинг қутқарувчи қудрати ҳақида айтиб бериш учун сиз Худо томонидан танлангансиз.

Шахсий хушхабарчиликнинг моҳияти ана шунда! Азизлар, ушбу мавзуларимиз атрофингиздагиларга янада кучлироқ ва ишончлироқ гувоҳлик беришингиз учун шахсий хушхабарчиликнинг ҳақиқий моҳиятини тушунишингизга ёрдам беради деган умиддамиз.

Шу билан бирга ҳурматли мухлис, атрофингиздаги келиб чиқиши сизникидан фарқли бўлганлар билан ўз тажрибангизни бўлишишингиз мумкин. Мустақил равишда ўрганишнинг замонавий усули сизга шахсий хушхабарчиликнинг асосларини ўрганишда ва амалда қўллашни тезлаштиришга ёрдам беради.

Шахсий хушхабарчилик – чўнтак ҳажмидаги китобча бўлиб, қаерда бўш вақтингиз бўлганида ўрганишингизга имкон беради. Уни ўрганиш учун ҳар куни вақт ажратишга ҳаракат қилинг.

Агарда уй қуришни хоҳласангиз, сизнинг биринчи қадамингиз қандай бўлар эди? Ишни бошлашингиздан олдин, режангиз бўлиши керак. Нечта хонани хоҳлашингизни, дераза ва эшикларни қандай жойлаштиришни ўйлашингиз керак. Сизга қурилишнинг намунаси, яъни макети зарур бўлади.

Шунда сиз натижалардан мамнун бўласиз. Эски Аҳдда биз Худонинг Ўз халқига Унга сажда қиладиган уй қўришини буюрганини ўқиймиз. У одамларга режа берди. Улар Худонинг режасига ишонч ва аниқлик билан эргашишлари учун, ҳақиқатан У уларга етти марта гапирди. Улар Худога бўйсунганларида, қурилиш омадли якунланди ва Худо ҳам мамнун бўлди. Агарда биз одамларни Исо Масиҳ учун забт этишни хоҳласак, бизга намуна ёки режа зарур бўлади. Худо бизга Ўз Каломида режани берди. Биз бу режани Исонинг ҳаётида ва хизматларида, шунингдек қадимги масиҳийларнинг ҳаётида кўрамиз. Худонинг режасини билиб олгач, уни шахсий хушхабарчилик хизматингизда қўллансангиз бўлади. Шахсий хушхабарчилик деганимиз шу.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top