3:07

Маъсулиятли бўлишимиз

MP3

Ассалому алайкум азизлар. Фараз қилайлик бахтсизлик рўй бериб, натижада одамлар жабрланганининг гувоҳи бўлиб қолдингиз. Улар ёлвориб ёрдам сўрамоқда. Сиз нима қилишингиз керак? Сиз уни яқин атрофдаги касалхонага олиб қўя оласизми, ёки «тез ёрдамни» чақира оласизми? Ёки бунинг ўрнига сиз шунчаки кетиб қоласиз. Нима бўлади? Сиз бу одамларни танимасангиз ҳам бу воқеа содир бўлишига алоқангиз бўлмаса ҳам сиз қонунни бузган бўласиз. Ҳатто сиз ўша одамларга зарур ёрдамни бермаганингиз учун қамоққа тушишингиз ҳам мумкин.

Худо Ўз Каломида нима деганини ўқинг: «Сени эса инсон ўғли, Мен Исроил хонадони узра қўриқчи қилиб тайинладим ва сен Менинг оғзимдан сўзимни эшитасан ва уларни Мендан фаҳмлаб оласан. Агарда Мен қонунсизга: «қонунсиз! сен ўласан» десам-у, сен қонунсизни йўлидан қайтариш учун ҳеч нарса гапирмасанг – қонунсиз ўз гуноҳи учун ўлади, лекин қонини сенинг қўлларингдан қидираман. Агарда қонунсизни йўлидан қайтаришга ҳаракат қилсанг-у, у йўлидан қайтмай ўлса, у ўз гуноҳи учун ўлган, сен эса ўз жонингни қутқарган бўласан» (Иезекиил 33:7-9).

Афсуски кўпчилик олдидаги масъулиятини тан олишмайди. Ҳар биримиз муайян масъулиятга эгамиз. Буни писанд қилмасликка ҳаққимиз йўқ. Шунчаки ёнингиздагилар ҳақида бир ўйлаб кўринг: оилангизда, ишхонангизда, оммавий жойларда. Уларнинг кўпчлиги Масиҳсиз қандайдир ҳаракатлар қилишади! Наҳотки сиз уларнинг нобуд бўлишига қараб тураверсангиз? Йўқ минг марталаб йўқ! Нима учун Ишаъёнинг айтганидек қилмаслигимиз керак: «…мана мен, мени юбор» (Ишаъё 6:8)? Бир куни Исо жинга чалинган одамни шифолади ва озод қилди. Ўша одам қип-яланғоч бўлиб, қабрларда яшаб юрарди. Исо унга шифо бериб, деди: «Ўз уйингга қайтиб бориб, Худо сен билан нималар қилганини гапириб бер…» (Луқо 8:39). Бир уйдан иккинчи уйга кириб, Масиҳнинг мўъжизали қудрати ҳақида хушхабар тарқатиб юрган одамни тасаввур қилиш мумкин! Бизнинг халқимиз, бизнинг дўстимиздир, агарда биз гапирмасак бизнинг жамиятимиз Масиҳ ҳақида ҳеч қачон эшитмайди.

Масиҳ сизнинг халқингиз билан гаплашмоқчи. У уларни қутқармоқчи. У қутқарилганларнинг исмларини Ҳаёт Китобига ёзиб қўймоқчи. Лекин У Ўзи бормайди. У сизлар билан ва сиз орқали ишлашни хоҳлайди. Павлус Эфес шаҳрининг бошлиқлари билан гаплашганида қуйидаги сўзларни айтган эди:

«Чунки Худонинг мурод-мақсадини сизларга тамоман баён этиш учун бирон фурсатни бой бермадим. Ўзингизни ва Муқаддас Руҳ сизларни назоратчи қилиб тайинлаган барча жамоатни кўз-қулоқ бўлиб эҳтиётланглар. Сизлар чўпонлик қилаётган ушбу сурувни Раббимиз Исо Ўз қони эвазига сотиб олган» (Ҳаворийлар 20:27-28).

Азизлар, ушбу туркумдаги хикояни электрон шаклига эга бўлишни истасангиз, www.najot.com сайтимизга ташриф буюринг. У ерда сиз нафақат қизиқарли, балки, фойдали хикояларни кўчириб олишингиз мумкин. Бордию фикр-мулоҳазаларингизни билдирмоқчи бўлсангиз, dilkash@najot.com электрон манзилига мактуб йўлланг. Хайир, омон бўлинг азизлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top