2:44

Руҳий ғалаба 370

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар. Яна сизлар билан соғ-саломат учрашганимиздан бағоят хурсандмиз. Азиз биродарлар, бугунги мавзумиз фаришталар ҳақида боради. Муқаддас Каломда фаришталарни ифода этувчи тўртта асосий сўз ишлатилган.

Ушбу сўзларни алоҳида муҳокама қилишга ҳаракат қилиб кўрсак. Фаришта — эски ибронийча “малак” сўзи, оддий қилиб айтганда “элчи” деган маънони билдиради. Бу сўз одам юборган элчига ёки Худонинг элчисига нисбатан айтилиши ҳам мумкин.

Ибтидо китобини 28:12 оятини ўқиб кўрсангиз, шу ҳақида билиб олишингиз мумкин бўлади. Бу сўзнинг асосий маъноси “пастга юборилган” деганидир, яъни ер юзига деган маънода.

Бу сўз Таврот, Пайғамбарлар Китоблари ва Забурда юздан ортиқ маротаба ишлатилади. Юнонча “ангелос” сўзи Янги Аҳдда 175 марта учрайди. “Ангелос” сўзи ибронийча “малак” сўзи билан ўхшаш. Бу сўз ҳам асосий маъносига кўра “элчи” деганидир.

Муқаддаслар, яъни фаришталар, шунингдек, “муқаддас” деб ҳам юритилади Забур китоби 88 сано 5 ҳамда 7 оятларда. “Муқаддас” дегани уларнинг Муқаддас Худога хизмат қилиш учун “ажратилганликларини” билдиради. Фаришталар “само лашкарлари”, “самовий кучлар” ёки “самовий мавжудотлар” деб ҳам аталадилар. Бу ҳақида Забур китобининг 88 саноси 6 оятидан топиб ўқиб кўришингиз мумкин.

“Само лашкарлари, самовий кучлар” самода Худонинг атрофида ҳамиша парвона бўладиган миллионлаб самовий мавжудотлардир, яъни фаришталардир. Мисол учун Ишаъё пайғамбар китобининг 31 боб 4 оятида “Қудратли” деган сўз “Қудратли Худонинг лашкари” деган маънода келади.

Қудратли Худо ўғиллари Муқаддас Каломнинг баъзи жойларида фаришталар “Худо ўғиллари” деб ҳам аталган. Улар Худонинг ижоди бўлганликлари учун, Унинг ўғиллари ҳисобланадилар. Фаришталар руҳий мавжудотлар ҳисобланади. Вақти-вақти билан улар одамларга инсон қиёфасида кўринишлари ҳам мумкин.

Гапимизнинг исботи сифатида Ибтидо китобининг 18:2 оятини ўқиб кўринг. Бироқ шунга қарамай, улар барибир “руҳ” деб айтилаверади. Бу, фаришталар биз, инсонлар каби танага эга эмаслар, деганидир. Шунинг учун ҳам улар баъзи бир масалаларда одамлардан фарқ қиладилар.

Мисол учун: фаришталар никоҳ қурмайдилар, шунингдек, фаришталар ҳеч қачон ўлим кўрмайдилар. Лекин биз инсонларда шу айтиб ўтганларимизнинг иккиси ҳам мавжуддир. Азизлар, мавзумизга шу ерда якун ясаймиз. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top