3:11

Руҳий ғалаба 109

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Яна ҳаво мавжларида сиз азизлар учун тайёрланган эшиттиришларимиздан бири. Азиз биродарлар, ўлим нима ўзи? Бу Худованд томонидан бериладиган нарсами ёки инсонларнинг қилган ишлари учун жазоми?

Келинг, бугун шу саволларга жавоб излаб кўрсак. Ўлим — бизнинг жисмоний ҳаётимизни биз яшаб турган планетадан, шунингдек руҳни танадан ажратадиган нарса. Муқаддас Китобнинг айтишича, ўлимдан сўнг инсоннинг руҳи яшашда давом этади, у тана билан биргаликда ўлмайди.

Ўлимдан сўнг руҳ қаерда яшаши мумкин? Бунинг учун албатта икки жой мавжуд. Биринчиси – Самода, Худованднинг олдида бўлса, иккинчиси — дўзах деб аталмиш жойда. Хуллас шу икки жойдан бирини танлаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг ўз қўлидадир.

Келинг, азизлар, шу ўринда ўз номи билан соқуқ бўлган дўзах ҳақида Луқо китоби нима деб айтганини биргаликда ўқиб кўрсак. Демак, Луқо китобининг 12 боби 4 ва 5 оятлари: “Мен сиз, дўстларимга айтаман: баданни ўлдириб, кейин бошқа бирон нарса қилишга қодир бўлмаганлардан қўрқманглар.

Бироқ кимдан қўрқишингиз кераклигини сизларга уқтирай: кишини ўлдиргандан кейин жаҳаннамга ташлашга ҳам қодир бўлган Худодан қўрқинглар. Ҳа, сизларга айтаман, Ундан қўрқинглар!” Раббимиз Исо Масиҳ дўзах ҳақида ва Худованд нималарга қодирлиги ҳақида шуларни айтиб ўтган эди.

Энди эса, азизлар, Само ҳақида Муқаддас Китоб нима деб айтганини ҳам кўриб чиқсак: Луқо китоби 23 боб 42 ва 43 оятлар. “ … Ё Раббий, Шоҳлигинга кирганингда мени эслагин! — деди. Исо унга деди:

Сенга чиндан айтаманки, бугуннинг ўзида сен Мен билан бирга жаннатда бўласан”. Демак, Худованд ҳар бир инсоннинг келажакда қаерда бўлишини ҳал қилади. Азиз радио тингловчи, шунинг учун Худованд ҳозир ҳар бир инсонга танлов бермоқда.

Дунёвий олимлар ўлимни инсонда содир бўладиган бир жисмоний нарса сифатида таърифлайдилар. Улар шуни таъкидлаб айтишадики, ўлимдан ҳеч қандай қўрқиш керак эмас. Ҳамма нарсанинг боши ва охири бўлгани каби, инсон ҳаётининг ҳам охири мавжуддир, дейишади.

Лекин Муқаддас Китобдан бизга маълумки, инсон Худованд томонидан яратилди. Шунинг учун ҳам инсонларнинг ҳаётини Худованд бошқаради. Худованд хоҳлайдики, ҳар бир инсон келажакда У билан жаннатда бирга бўлишини. Азиз биродарлар, яқинларингизга ва бутун инсониятга тўғри танлов қилишида кўмаклашинг ва тўғри йўлни кўрсатинг.

Азизлар, сизлар билан хайрлашишдан аввал, ўзимизнинг интернет сайтимизни сизларга яна бир бор эслатиб ўтсам. www.najot.com Хайр, соғ-саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top