3:03

Муқаддас Руҳ 01

MP3

Ассалому алайкум азиз мухлислар, сиз азизлар билан яна соғ-саломат учрашганимиздан бағоят хурсандмиз. Азиз биродарлар, масиҳий ҳаётда ҳозир сиз бошингиздан кечираётгандан ҳам кўра янада кўпроқ нимадир бўлиши мумкинлиги ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?

Раббимиз Исо Масиҳ деди: “Мен эса уларга яъни сизга, менга ва бошқа ҳамма масиҳийларга ҳаёт, фаровон ҳаёт бериш учун келганман,” — деб Юҳанно мактубининг 10 боби 10 оятида.

Сиз анчагина вақтдан буён масиҳий бўлсангиз-да, ҳеч шубҳасиз шундай ўйлайсиз: “Менинг ҳаётимда аниқ ҳеч қандай фаровонлик йўқ. Мен гувоҳлик беришга ҳаракат қиламан, лекин ҳеч ким менинг нима демоқчилигим билан қизиқмайди.

Мен иккиланишлар, қўрқув, тушукунлик ва мағлубиятлардан бошқа ҳеч нарсани татиб кўрмадим. Албатта масиҳий ҳаёт учун яна нимадир бўлиши мумкин, лекин мен буни ҳеч қачон тополмадим.” Масиҳ учун самарали руҳонийлар бўлишимиз керак бўлса, жамоатнинг ҳар бир аъзоси, шунингдек биз билан бирга хизмат қилаётган етакчилар ҳам Муқаддас Руҳга тўлишлари шарт деб биламиз.

Ўзимизнинг етакчилик дамларимизда ҳам шундай вақтлар бўлганки,масиҳийларни Масиҳ учун гувоҳлик бериш ва муқаддас ҳаёт кечиришга чақирганимда натижалар ҳафсалани пир қиладиган даражада эди-ки, Худо анча кўринарли натижалар билан марҳаматлаган жойда мен кўп вақтимни ва кучимни тарғибот ишларига сарфлашга тушардим.

Шундай бўлса-да, йиллар ўтиши билан Муқаддас Руҳ лоқайд, бепарво масиҳийлар уйғотилганда ва Масиҳ учун ишга жалб қилингандагина улардаги улуғ қудратли кучни кўришимизга ёрдам берди. Ҳозир мен шу нарсага аминман-ки, қачон лоқайд, башарий масиҳий ўз умидини Масиҳга боғлар экан, у шундагина Масиҳнинг жўшқин, ҳақиқий шоҳидига айлана олади.

Мен Исо Масиҳнинг бугунги ва илк асрдаги жамаоти ўртасидаги фарқни қайта-қайта ёдга олавераман. Ҳўш, фарқ нимада? Агар иккала одам ҳам масиҳий экан, бирини иккинчисидан ажратиб турадиган бу ғалати сифат нима?

Баъзи илоҳиётчилар буни топширилиш даражаси дейишади, лекин дунёда ўз ҳаётларини кундан-кунга Масиҳга бағишлаб, Худонинг номини чақирадаган, бироқ шундай бўлса-да кучсизликда ва мағлубиятда давом этадиган одамлар ҳам кўп.

Нега? Матто Хушхабар китобининг 5 боби 6да бизга: “Адолатга очу чанқоқлар бахтлидир, чунки улар тўқ бўлур”, — деб айтилмаганми? Азиз ҳаворий Юҳанно “Худо — нур, Унда ҳеч қандай қоронғулик йўқ, агар биз ҳам нурда юрсак, Ота ва Ўғил билан алоқа қиламиз” дейиш орқали Исони далил сифатида кўрсатмаганмиди?

Масиҳийлар руҳий камбағалликда яшамасликлари керак. Худо Каломида ёзилган минг-минглаб ваъдалар ҳар бир масиҳийга тегишлидир. Азизлар, шу ерда мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top