MP3

Ассалому алайкум азиз мухлислар, сиз азиз биродарларимиз билан яна соғ-саломат учрашиб турганимиз учун Худовандга шукроналар айтамиз. Азиз биродар, кўпгина инсонларни бошқаларга маъқул бўлиш бошқаради.

Улар учун ота-оналари ёки рафиқалари, ёки болалари, ёки ўқитувчилари, ёки дўстлари кутганларидек бўлиш ҳаётларини бошқаради. Кўпгина вояга етганлар хурсанд қилиб бўлмайдиган ота-оналарига маъқул бўлишга ҳаракат қилишади.

Бошқалар эса, одамлар улар ҳақида нима ўйлаши ҳақида хавотирланадилар. Бахтга қарши, оломон кетидан юрган киши одатда унинг ичида йўқолиб қолади. Мен муваффақиятга етакловчи ҳамма калитларни билмайман, аммо муваффақиятсизликнинг калитларидан бири — ҳаммага маъқул бўлишга интилишдир.

Бошқаларнинг сиз ҳақингиздаги фикри асосида бошқарилишингиз Худонинг ҳаётингиздаги мақсадини фаҳмламаслигингизни кафолатлайди. Раббимиз Исо айтади: “Ҳеч ким икки хўжайинга хизмат қилолмайди”. Матто Хушхабар китобининг 6 боби 24 ояти.

Аслида ҳаётингизни бошқараётган бошқа кучлар ҳам мавжуд бўлиши мумкин, лекин ҳаммаси фойдаланилмаган салоҳият, кераксиз стрес ва қониқарсиз ҳаёт каби ҳалокатли оқибатларга олиб келади.

Ушбу қирқ кунлик саёҳат сизга мақсад сари йўналтирилган ҳаёт, яъни Худонинг мақсади бўйича бошқарилаётган, назорат қилинаётган ва йўналтирилган ҳаётни кўрсатади. Ҳеч нарса Худонинг ҳаётингиз учун мақсадини билишга тенг келолмайди ва ҳеч бир нарса – на муваффақият, на бойлик, на шон-шуҳрат ёки ҳузр-ҳаловат унинг ўрнини босмайди.

Мақсадсиз ҳаёт гўёки маъносиз ҳаракат, йўл-йўриқсиз фаолият ва сабабсиз ҳодисаларга ўхшайди. Мақсадсиз ҳаёт арзимас, аҳамиятсиз ва маъносиздир. Мақсад сари йўналтирилган ҳаётнинг устунлиги мақсад сари йўналтирилган ҳаётнинг фойдали қирралари мавжуд.

Азиз биродар, мақсадингизни билишингиз ҳаётингизга маъно беради. Биз маъноли бўлиш учун яратилганмиз. Шунинг учун инсонлар маънони топиш учун астрология ёки физикага ўхшаш шубҳали усулларни синаб кўришади.

Агар ҳаётингизнинг маъноси бўлса, сиз ҳамма нарсага чидай оласиз; маъносиз ҳаётда ҳеч нарсага чидай олмайсиз. Йигирма ёшдаги бир ёш йигит шундай ёзади: “Мен ўзимни муваффақиятсиздек ҳис қиламан, чунки ўзим ҳам билмайдиган бир киши бўлишга ҳаракат қилавераман.

Билишимча буни бажаришни зўрға амаллайман. Агар бирор кун мақсадимни англасам, ўзимни яшашни бошлаётгандек ҳис қиламан.” Худосиз ҳаётнинг мақсади йўқ ва мақсадсиз ҳаётнинг эса ҳеч кандай маъноси йўқ. Шунинг билан азизлар, мавзумиз охирлаб қолди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com Ҳозирча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top