3:35

Салбий эмоциялар

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон. Кундалик ҳаётимиз салбий ҳис-туйғуларсиз ўтмайди. Инсонда Одам Ато ва Момо Ҳавонинг итоатсизлиги туфайли ўтган гуноҳ бор экан, уни ғаш туйғулар безовта қилаверади. Инсон реал ҳаётда салбий эмоциялар ҳосил қилишга сабаб бўлувчи ноҳуш вазиятлар ва муаммолар билан тез-тез тўқнаш келишига тўғри келади. Бу мавзуга шифокор мутахасиссларнинг фикри билан ёндашадиган бўлсак, уларнинг баъзилари тезда ёддан кўтарилиб кетади, бошқалари эса миянгизда ўрнашиб, хаёлингизни эгаллаб олади, натижада қалбингизда безовталик ва диққинафаслик ҳолатини ҳосил қилади. Энг асосий ҳавф-ҳатар шундаки, бу ҳолатни келтириб чиқарган сабабнинг ўзи унутилиб кетади, ичкарида эса асабийлик ва ноҳуш ҳиссиёт қолади. Кўпинча бироз вақт ўтгандан кейин, ички ҳолатда бундай  кайфиятни келтириб чиқарган сабабнинг асл ўчоғи қаерда эканини фарқлаб олиш қийин кечади.

Narrator 2 Айнан мана шундай тўпланиб қолган, ечимини топмаган муаммолар, бизни ички дунёмизда бир жойга тўпланиб қолганча, шифокорлар психосоматик деб айтадиган кўплаб касалликларнинг келиб чиқишига сабаб бўлади. Уларни қаторига бронхиал астма, гипертония, стенокардия, ошқозон-ичак касаллиги, нейродермит ва бошқа касалликларни киритиш мумкин. Айнан мана шунинг учун ҳам салбий эмоцияларни бартараф этиш устида ишлаш ҳар бир инсон учун жуда муҳим. Эмоциялар билан ишлаш қандай кечади? Қанийди салбий эмоциялар бўлмаганда эди, деб орзу қиладиганлар ҳам бор. Аммо салбий эмоциялар умуман бўлмаслиги керак деган фикр мутлақо нотўғри. Уларнинг ҳам ўзига хос фойдали жиҳатлари бор, огоҳлантирувчи сигнал сифатида бизни хавф-хатардан ҳимоя қилади. Шу сабабдан эмоциялар билан ишлаганда уларни онгли балансига эришиб, салбийни ижобий билан компенсациялаш тарзида ишлаш керак.

Narrator 1 Агар муаммони конструктив ечимини топишга ва вазиятдан ижобий натижа билан чиқиб олишга эришилса бу энг ажойиб бўларди. Бу йўлдаги ишнинг энг муҳим шартларидан бири, бу теварак атроф оламга ва ўзига нисбатан муносабатни ўзгартириш, салбий реакциянинг асл сабабини излаш, ташқи олам билан муносабатни яхшилаш, фақат мана шу йўллар билангина эмоцияларнинг идеал балансига эришиш мумкин. Эмоциялар билан ишлашнинг қандай техникалари мавжуд? Эмоциялар билан ишлашнинг турли техникалари мавжуд. Уларнинг орасида англаб етиш техникаси энг самаралиси деб топилган, унга вазиятни таҳлил қилиш, шу ҳолатни келтириб чиқарган сабабни излаш, ечими топилган кўплаб вариантларнинг турли сценарийларини ишлаб чиқиш. Унга альтернатив бўлган бошқа услуб ҳам мавжуд: вазиятни қандай бўлса, шундайлигича қабул қилиш ва унга мослашиш.

Narrator 2 Бироқ бу услубларнинг ҳар бири ҳам ўзига хос кўплаб нюансларга эга. Албатта мутахассислар бизга бу борада кўплаб ечимларни беради, бироқ буларнинг ҳеч бири салбий эмоцияларга тўғри кўз билан – бутун оламнинг Ҳукмдори Худонинг кўзи билан қарашингизга ёрдам бермайди. Амалда қўллаб кўрсангиз, қисман ёрдам беришини сезасиз. Бироқ инсонда салбий ва ижобий эмоцияларнинг бўлиши, яхшилик билан ёмонлик ўртасидаги курашни эслатади. Бу кураш давом этар экан, ёвузликни, гуноҳни бутунлай бартараф қила оладиган Худога мурожаат қилишимиз керак бўлади. У бизга салбий эмоцияларга қандай тўғри муносабатда бўлишни ўргатади ва улардан қандай қутулиш йўлини беради. Худованд билан яқин муносабатда яшаш орқали нафақат салбий эмоцияга балки бошқа нарсаларга ҳам Унинг назари билан қарашни ўрганасиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top