MP3

Ассалому алайкум азиз мухлислар, сиз азиз биродарларимиз билан яна соғ-саломат учрашиб турганимиз учун Худовандга шукроналар айтамиз. Марҳамат, азизлар, навбатдаги мавзумиз сизлар учун. Азиз биродарлар, бизда Худонинг иродасини бажаришимиз учун етарли вақт мавжуд.

Агар биз уни ҳаммасини бажармаётган бўлсак, демак бу бизни Худони кўп ишни бажаришга интилаётганимизни билдиради ёки, балки, биз ортиқча телевизор томоша қиляпмиз.

Мақсадга йўналтирилган ҳаёт оддийроқ ҳаёт тарзи ва интизомли жадвалга олиб боради. Муқаддас Каломда шундай ёзилган: “Серҳашам ва дабдабали ҳаёт бўш ҳаётдир; тўғри ва оддий ҳаёт эса тўлиқ ҳаётдир”. Ҳикматлар китоби 13 боб 7 оят. У яна хотиржамликка олиб боради: “Сен, Раббим, ўз мақсадларида қаттиқ туриб Сенга ишонганларга мукаммал тинчлик ато қилгайсан.” Ишаъё пайғамбар китобининг 26 боби 3ояти.

Мақсадингизни билишингиз ҳаётингизни аниқ нуқтага йўналтиради. Бу сизнинг ғайратингиз ва энергиянгизни муҳим бўлган нарсаларга қаратади.

Сиз талабчан бўлиш орқали самарадорликка эришасиз. Кичикроқ масалаларга фикрни чалғитиш инсон табиатидир. Биз ўз ҳаётимиз билан аҳамиятсиз таъқиб ўйнаймиз. Ҳенри Дейвиднинг кузатишича инсонлар тинч умидсизликда яшашади, лекин ҳозирги кундаги аниқроқ таъриф бу мақсадсиз паришонхотирликдир.

Кўп инсонлар шиддат билан айланаётган, лекин ҳеч қаерга бормаётган гороскопга ўхшашади. Аниқ мақсадингиз бўлмаса, сиз йўналишингизни, ишингизни, муносабатларингизни, жамоатингизни ёки бошқа ташқи муҳитингизни ўзгартиришда давом этиб, гўёки бу ўзгаришлар саросимани ҳал қила олиши ёки қалбингиздаги бўшлиқни тўлдира олишига умид қиласиз.

Сиз: “Балки шу сафар бошқача бўлар” — деб ўйлайсиз, аммо бу ҳақиқий муаммонгиз, яъни йўналиш ва мақсад етишмаслигини ҳал қилолмайди. Муқаддас Каломда шундай ёзилган: “Шунинг учун беақл бўлманглар, балки Раббингизнинг иродаси қандай эканини англаб олинглар”. Эфесликларга мактубининг 5 боби 17 ояти.

Бир нуқтага йўналтириш кучини ёруғлик мисолида кўриш мумкин. Хира ёруғликда кам куч ёки таъсир мавжуд, лекин сиз унинг энергиясини бир жойга тўплай оласиз. Катталаштирувчи лупа орқали қуёш нурлари бир жойга тўпланиб, майса ёки қоғозни ёндириб юбориши мумкин.

Агар ёруғлик лазер труба орқали янада кўпроқ бир жойга жамланса, пўлатни ҳам кеса олади. Ҳеч бир нарса бир нуқтага йўналтирилган, мақсадли умргузаронликдек кучли таъсирга эга эмас. Тарихда энг улкан ўзгаришларни амалга оширган инсонлар диққатларини бир нуқага қаратган инсонлардир.

Шунинг билан азиз биродарлар, мавзумиз ҳам ўз ниҳоясига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Азизлар, ушбу манзилда мактубларингизни кутиб қоламиз. Яна мавзуларимиз орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top