3:33

Етти йиллик очарчилик чиндан содир бўлганми?

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Каломни ўқий туриб чиндан шу нарсалар содир бўлганидан ҳайратга тушасан. Баъзан бу бизга қанчалик ғайритабиий кўринмасин, чиндан ҳам Каломда ёзилган воқеалар содир бўлгани ҳақида далиллар бор. Тарих бунинг содир бўлганини тасдиқлайди. Миср тарихида бу воқеадан олдин ҳам кейин ҳам бундай очарчилик бўлмаган. Миср тарихида кетма-кет аввал марҳаматли ва баракали кейин эса қахатчилик ўша давргача бўлмаган эди. Муқаддас Калом бу воқеанинг қандай бўлганини ҳақида батафсил маълумот беради. “Юсуфнинг маслаҳати фиръавнга ҳам, унинг барча аъёнларига ҳам жуда маъқул келди. Фиръавн аъёнларига: “Биз Юсуфдан бошқа Худонинг Руҳи бошқарадиган бирорта одамни топа олармидик”, деб айтди. Шу боисдан Юсуфга: — Худо буларнинг ҳаммасини сенга аён қилган экан, бу юртда энг ақл–идрокли, доно одам сенсан, — деди.

Narrator 2 Шундай қилиб, доно фиръавн Юсуфни ўзига вазир этиб тайинлади. “— Мен сени ўзимга вазир қилиб тайинлайман, бутун халқим сенинг буйруғингга итоат этади. Мен сендан фақат тахтим билан устунман, холос. Фиръавн яна Юсуфга: — Мана, сени бутун Миср юрти устидан ҳоким қилиб тайинладим, — деди. Сўнг фиръавн ўзининг муҳр узугини бармоғидан чиқариб, Юсуфнинг бармоғига тақиб қўйди. У Юсуфга шоҳона либослар кийгизиб, бўйнига олтин занжир тақиб қўйди.” Мисрдаги қазишмалар чоғида тупроқ остидан бир қатлам топилдики, унда очликдан озиб-тўзиб кетган ўта нимжон одамларнинг расмлари туширилган эди. Расмдаги одамлар фақат суякдан иборат бўлиб, улар илтижо билан кимнингдир нон беришини кўтиб туришарди. Улар қаддиларини тутиб тура олмас, шунинг учун зўрға ўтирган ҳолда қўл чўзиб туришарди.

Narrator 1 Мисрдаги Саккар водийсида чиндан ҳам бир нечта пирамидалар бўлиб, уларнинг орасида зинапояли Жосер пирамидаси энг машхури ҳисобланади. Бу пирамида ўша учинчи авлод фиръавни, доно Имхотеп хизмат қилган фиръавнга тегишли эди. Унга чизилган расмларда ўта озғин одамлар зиналардан қопларда бир нималар ташиётгани ва овқат тарқатилаётгани тасвирланган. Бу суратлар марҳумни кўмиш маросимига умуман ўхшамайди. Бу воқеалар ҳақида учинчи авлод фиръавни Дезернинг қабри устига ёзилган. Бу ёзувлар бир аср ўтгач, Птоломей даврида қайта тикланган. Унда шундай ёзилган, “Мен ўз тахтимда ўтириб бу оғир фалокат учун йиғлайман” – деб ёзади котиб. “Чунки мана етти йилдирки, Нил соҳилидан тошиб оққанини эслай олмайдман. Далалар бўш, хосил бермаяпти, бошқа озиқ-овқат йўқ. Ҳар бир одам овқат ейиш учун ўз қўшнисини тунашга тайёр.”

Narrator 2 Ажабо, Муқаддас Каломдаги Юсуф ва Мисрдаги қахатчилик ҳақидаги ҳикояни ўқисангиз, Фиръавннинг доно бўлганини кўрасиз. У нафақат доно, балки халқига куюнчак ва меҳрибон ҳам бўлган экан. Тошдаги ёзувнинг давомини эшитинг, “Улар кетишни исташади, аммо юришга холи йўқ. Болалар йиғлаяпти, ёшлар зўрға қимирлашади. Қариялар бошларини кўтара олмай, тиззаларини букиб, қўлларини қовуштириб ўтирибдилар. Кучлиларнинг кучлиси бўлган сарой бўм-бўш. Омборлар эшиги очилиб ётибди, заҳиралар ўрнида бўшлиқ, ҳамма нарса тугаган.” Нил дарёси бўйидаги Асуандан узоқда бўлмаган Сехел оролидаги қояда юқоридаги ёзувнинг нусхаси Фиръавн Жосер томонидан хукмронлигининг 18 йилида ёзилган. Бу қоятошда 7 йиллик очликдан сўнг 7 йил фаровонлик йили келгани ҳақидаги воқеалар ёзилган. Бундаги ёзувларни ўрганишар экан, унда фиръавннинг афсонавий вазири Имхотеп Муқаддас Каломда ёзилган Юсуфга жуда ҳам ўхшашлигини аниқлашди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top