3:30

Оёқлар парвариши

MP3

Ассалому алайкум азизлар. Соғлом оила дастурига хуш келибсиз. Биз ҳар куни оёқларимизга, ҳатто бир соат ҳам дам бермаймиз — тик турамиз, юрамиз, сакраймиз, югурамиз. Тор ва ноқулай оёқ кийими оёқлардаги қон айланиш тизимини ёмонлаштиради, болдир мускуллари ва умуртқада кучли зўриқиш ҳамда
тез толиқиш келтириб чиқаради. Шунинг учун ҳам оёқларнинг, соғлом ва чиройли бўлиши учун уларга алоҳида диққат-эътибор қаратиш керак. Оёқлар ҳам худли қўлларимиз каби алоҳида парваришга муҳтож. Қўлларимиз мунтазам равишда бирор юмуш билан банд бўлади, тинимсиз ҳаракатланади. Оёқлар эса кун бўйи тананинг бутун оғирлигини кўтариб юришга мажбур.

Айниқса, оёқ эгаси оғир вазнли ёки хизмати юзасидан тинимсиз тик оёқда турадиган бўлса, оёқларга янада кўпроқ зўриқиш тушади. Бундай касб эгалари сирасига жарроҳлар ва сартарошларни киритиш мумкин. Уларда ҳаддан ортиқ зўриқиш туфайли оёқ томирлари кенгайиши кузатилади. Агар оёқларга ўз вақтида ғамхўрлик қилинмас экан, бора-бора нафақат оёқнинг ўзи, балки бутун организм жабр кўради, чунки оёқларнинг кафт қисмида бутун организм билан боғланиб турувчи жуда кўплаб асаб толалари мавжуд. Ҳаттоки одамнинг бўй-бастию, юриш-туриши ҳам оёққа боғлиқ. Оёқлар ёрдамида инсон танасининг ҳар қандай камчилиги билинмай кетиши ҳам мумкин. Оёққа қараб унинг узунлиги, шакли, йўғонлйги, тўпиқ суягидан генетик омиллар аниқланади. Ҳеч бир машқ жараёни ёки парҳез ёрдамида бу омилларни ўзгартириб бўлмайди. Боиси шундаки, улар ҳам худди кўз ранги ва соч рангини туғма кўринишдан тамомила бошқа тусга киритиш имконсиз бўлгани кабидир. Агар оёқларингиз калта бўлса, бу камчиликни билдирмасликнинг ягона йўли, уларни маҳорат билан танланган кийимлар остида сездирмасликдир.

Оёқларнинг ҳаддан ортиқ зўриқиши ва етарлича парвариш қилинмаслиги
уларнинг терлашига, қадоқ бўлишига, шилинишига, дағаллашувига, тери ёрилиб ке-
тишига ва шу кабикўплаб салбий оқибатларга олиб келади. Оёқ парваришидаги эиг муҳим жиҳат — оёқ кафтига аҳамият бериш. Оёқ кафти териси ҳам қўл кафтиники сингари икки турга бўлинади. Биринчиси юза томонни қоплаб турса, иккинчиси таг қисмни қоилаб туради. Оёқ юзасининг уски қатлами териси худди юз терисиники билан бир хил бўлса, пастки қисм териси қўл кафтиники билан айнан бир хил.
Таг қисм терисида туклар ва ёғ безлари мавжуд эмас, бироқ кўп миқдордаги тер безлари бор. Таг қисм юзасининг, рельефи мураккаб, турфа хил, ўзгача ва ўзига хос. Оёқнинг юза қисми териси нормал турга мансуб, бўлиб, қўлникидан фарқли ўлароқ, ташқи ноқулай таъсирларга берилувчан эмас. Шу сабабдан ҳам у ўзига алоҳида парвариш талаб қилмайди. Агар совунли сув таъсирида оёқ териси шўралаб қолса, унга исталган озиқлантирувчи крем суртиб қўйилса бўлаверади.
Оёқ парвариши борасидаги асосий эътибор унинг таг қисмига қаратилади. Чунки улар тананинг бутун огирлигини кўтариб юради, пиёда юришга масъул ва пойабзал уришига маҳкум бўлади. Оёқ таги терисининг дағаллашишига қарши курашиш учун ҳар куни кечки маҳал терини юмшатишга фойда берадиган совунли-содали ёки яллиғланишга қарши қўлланиладиган ўтли ванна қабул қилиш тавсия этилади.

Азизлар, бордию сизларда хам оила соғлиғига оид маълумотлар бўлса, уларни dilkashradio.com сайтимиздаги боғланиш бўлимидан фойдаланиб, бизга хабар йўлланг. Раббимиз сизни Ўз панохида асрасин. Соғ бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top