2:46

Қутуриш

MP3

Ассалому алайкум азизлар. Соғлом оила дастурига хуш келибсиз. Бугун биз сизлар билан қутуриш касаллиги ҳақида сўз юритишни мақсад қилдик. Қутуриш касаллиги ҳақида кўпчилигимиз албатта эшитганмиз, лекин у ҳақида аниқ маълумотга эга бўлишни истасангиз, унда биз билан қолинг. Қутуриш одамни қутурган

ҳайвонлар, чунончи қутурган ит, мушук, тулки, бўри ёки чиябўри кабиларнинг

тишлашидан келиб чиқади. Кўршапалаклар ва бошқа ҳайвонлар ҳам қутуришни тарқатиши мумкин.

Ҳайвонларда кўпинча қутуришнинг белгилари қуйидагича бўлади.

Жуда бўшашиб, қимирламай ётади ёки ғалати ҳаракатлар қилиб жуда жонсирак бўлиб қолади. Оғзидан кўпик чиқиб туради, еб-ича олмайди, баъзан қутурган ҳайвонлар, ёнидаги бирор кимсани ёки бирор нарсани тишлаб олишлари мумкин.

Қутуришга чалинган хайвон кўпинча 5-7 кунда ўлиб қолади.

Хўш, одамлардачи? Одамларда кўпинча қутуришнинг белгилари қуйидагича бўлади. Тишланган жой оғрийди ва қичишади ёки жимирлайди. Нафас мароми ўзгариб, ҳозиргина қаттиқ йиғлаган одамдек нафас олади. Ютингани қийналади ва оғриқ сезади. Кўп қуюқ, ёпишқоқ сўлак чиқаради.

Одам бундай таъсиротдан қаттиқ қўзғаладиган, жуда асабий ёки жуда таъсирчан бўлиб қолади. Аччиғидан титраб қолиши мумкин. Ўлим яқинлашган сари, тутқаноқлар кучаяди ва одам фалаж бўлиб қолади. Агар бирор кимсани тишлаган ҳайвон қутурганлигини билсангиз, унда ўша хайвонни камида бир ҳафтага боғлаб ёки қафасга қамаб қўйинг. Тишланган жойни совун, сув ва водород пероксиди билан тозаланг. Жароҳатни ёпиб қўйманг, уни очиқ қолдиринг.

Агар ҳайвон бир ҳафта ўтмасдан ўлиб қолса ёки ўлдирилса, ёки ушланмаса, тишланган одамни қутуришга қарши керакли уколлар қилиниши мумкин бўлган тиббий марказга олиб боринг. Қутуришнинг биринчи белгилари, тишланган кунининг 10-кунидан тортиб икки йил давомида пайдо бўлиши мумкин, одатда

3,7 ҳафтада. Даволашни биринчи белгилар пайдо бўлмасдан аввалроқ бошлаш керак. Касаллик бошлангандан сўнг, ушбу одамнинг ҳаётини ҳеч қайси дори сақлаб қололмайди.

Хўш, унинг олдини ошиш мумкинми? Ҳайвонингизнинг қутурганига ишонсангиз, уни ўлдириб, жасадини ёндиринг, ёки бир ҳафтага қафасга қамаб қўйинг. Итларни эмлаш учун махсус шифо масканига олиб боринг. Кўриниши касал ёки ғалати ҳаракатлар қилаётган ҳар қандай ҳайвонлардан болаларингизни узоқроқда тутинг. Касал ёки ғалати ҳаракат қилувчи ҳар қандай ҳайвонга дуч келсангиз жуда эҳтиёт бўлинг. Ҳатто у ҳеч кимни тишламаса ҳам, кесилган, шилинган жойга сўлаги тушганда, қутуришни келтириб чиқариши мумкин.

Азизлар, бордию сизларда хам оила соғлиғига оид маълумотлар бўлса, уларни dilkashradio.com сайтимиздаги боғланиш бўлимидан фойдаланиб, бизга хабар йўлланг. Раббимиз сизни Ўз панохида асрасин. Соғ бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top