Салом азизлар. Ибодат мавзусига бағишланган дастуримизга хуш келибсиз.
Раббимиз Исо Масиҳ муаммоларнинг мағзи нимадан иборат эканини аниқ кўрсатган, У тўпланган одамларга ”Сизларнинг отангиз – иблисдир. Сизлар ўз отангизнинг нафсу эҳтиросларини бажо келтирмоқчисизлар. Азалданоқ иблис қотил эди. У ҳақиқат томонида турмаган, чунки унда ҳақиқат йўқ. У ёлғон сўзлаганда, ўзига яраша сўзлайди. Чунки у ёлғончи, ёлғоннинг отасидир”(Юҳанно 8:44) деб айтган. Раббимиз Исо Масиҳ, шайтоннинг юзидаги ниқобни олиб ташлаб,
уни аслида ким эканини, яъни ёлғончи ва қотил эканини, одамларга намоён қилган эди. Биз одамлар ҳам, одамларга ойид ишларни қилганимиздек, шайтон ҳам, шайтонга ойид ишларни қилади. Чунки шайтон ёлғончи ва қотил, унинг мақсади алдаш ва йўқ қилишдир. Айнан шу ҳақиқат, тариҳ давомида бўлиб келаётган воқеяларни тушунтириб беради.
Одамзод шайтонга мойиллик қиляпти. Калом уни “хозирги замон тангриси” (2Кор4:4) деб атаган. Дунё унинг барча гапларига қулоқ солади. Лекин шайтон одамзодга ҳақиқатни эмас, аксинча ёлғонни гапирмоқда. Унинг ёлғонлари эса, жуда ақлли, гўзал, қулоққа ёқадиган ёлғондир, дунё бу ёлғонлардан завқланиб келмоқда. Афсуски, бу ёлғонларнинг оқибати бузилиш ва ўлимдир! Ўлим деб нафақат жисмоний ўлимни назарда тутяпман, балки ўлимнинг барча кўринишларини, яъни, ҳавотирлик, умидсизлик, бемаънилик ва бўшлиқ туйғуларини назарда тутиш ҳам ўринлидир. Алдай олмаган одамларни, шайтон ўлдиришга ҳаракат қилади, ўлдира олмаганларни эса алдашга ҳаракат қилади. Бу шайтоннинг қилмишларидир.
Сиз буларга “Яҳши, лекин буларнинг ҳаммаси одамни хуноб қиладику! Бу ҳақда ўйламаган бўлардим” дейсиз. Ҳа, мен ҳам, бу ҳақда ўйлашни истамаган бўлардим. Лекин шуни биламанки, бундай йўл билан муаммодан қочиб қутила олмайсиз. Бу муаммодан қутулишнинг ягона йўли “Раббимиз билан иттифоқ бўлиб, Унинг куч-қудрати таъсирида қувватли бўлишдир”(Эф 6:10). Қутулишнинг бошқа йўли йўқ! Бу эса, онг билан курашиш давъатидир.Ушбу давъат, бизни жасурларча жанг олиб боришимизни, имонда маҳкам туриб, жангнинг энг иссиқ жойида Раббимиз билан иттифоқ бўлиб, бу дунёнинг марказида курашиш деганидир. Карнай овозини эшитяпсизми? Бу мавзуга жиддийроқ қараб, ҳаёт нимадан иборатлигини билишимиз керак. Бу қоронғи тузумнинг, қандай ишлашини, ҳаётга қандай кириб келишини ва қандай иш тутишини билишимиз керак. Осмондаги Отажон, бизни ҳаяжонга соладиган, ўйғатадиган ва ҳавотирлантирадиган ҳақиқатингни очаётганинг учун рахмат. Ҳақиқатинг, бизни алдамчи тинчликдан ўйғотсин, ҳақиқий кўзларимиз билан ҳаётга қаратганинг учун рахмат. Осонликча бўм — бўш кучсизлик оқимида оқиб, ҳаётни ёмонлшишига, тана ва руҳимизни ҳалоқ бўлишига қарши, ҳатто бармоғимизни ҳам, ишга солмаслигимиз мумкин эди. Яхшиям, давъат қилувчи оятларни бизга очиб бериб келяпсан. Бу ҳақиқатинг кўзимизни очиб берди. Раббим, итоаткорлик олдида бошимизни эгишга ўргат, Муқаддас Руҳинга мурожаат қилиб, ”Эй Буюк Устоз, бизга Каломни ўргат, уларни ҳақиқат қилиб кўрсатгин” деб айтайлик. Исо Масиҳ номи билан ибодат қилдик. Омин.
Азизлар, бордию сизда ҳам ибодат эҳтиёжи бўлса, dilkashradio.com сайтидан фойдаланиб, бизга хабар йўлланг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.