3:05

Иблисга қарши туриш

MP3

Салом азизлар. Ибодат мавзусига бағишланган дастуримизга хуш келибсиз.

“Масиҳ тинчлигим асоси. Шунинг учун мени барча қийинчиликлар орасидан олиб ўтиш Унинг зиммасидир. У мен учун энг мос келадиган шаҳс. У мени ҳар бир вазиятдан олиб ўтиш учун келган. Демак мен ҳаётимдаги қўрқувларга, юрагимни сиқадиган ҳавотирларга ишонмайман. Буларни мендан келаётганига ишонмайман. Булар аслида мени Масиҳга бўлган имонимни силкитиш учун юборилган. Буларнинг ҳаммаси тинчлигимни бузиш учун келган. Лекин Масиҳ ҳатто шунда ҳам, мосдир, шунинг учун мен ўзгаришдан, яъни шайтоннинг алдовларига ишонишдан бош тортаман.

Бу ҳудди Ёқубнинг “иблисга қарши туринглар (Ёқуб 4:7)” деган гапига тўғри келади. Бу имон қалқонидир. Бу имонингиз йўқ деган шубҳаларга ишонишни рад этишдир. Чунки бу ёлғон. Шубҳа дойим имонга ҳужум қилади. Шубҳага эга бўлсангиз демак сизда имон бор. Улар умуман қарамақаршиликлар эмас. Шубҳа, бу имон ҳақиқийлигининг исботидир. Шунинг учун имонингиз асосини қайта кўриб чиқиб уни тасдиқланг. Ва туйғулар муҳим эмаслигини ёдингизда тутинг.

Ёқуб ҳам, “иблисга қарши туринглар, шунда у сиздан қочади (Ёқуб 4:7)” демоқда. Бу ҳақда ўйлаб кўринг! У сиздан қочади. Ёмон хаёллар безовта қилганида, буни такроран қилаверинг. Сиз қаршилик кўрсатаётган жой, сизнинг асосингиздир.

Сиз нуқтаи назарингизни бой беришга қаршилик қиляпсиз. Эртами кечми албатта бу шубҳалар сизни тарк этади. Туйғуларингиз ўзгаради, хужумлар тўҳтайди ва сиз имон ёруғлигига қайтиб Худонинг севгиси ва хурсандчилигида бўласиз.

Павлус айнан шу ҳақда, “Бунинг устига имон қалқонини қўлга олинглар, у билан ёвуз шайтоннинг қиздирилган ҳамма ўқларини ўчира оласизлар” деб айтяпти. Имон қалқонининг ўзи ҳам, етарлидир. Сизга шуни ўзи етади. Чиндан ҳам, қурол-аслаҳаларнинг қолган икки қисми сизга шарт эмас. Бу ғалати туюлиши мумкин, лекин бу бор ҳақиқат. Бошқа қуроллар сизга шарт эмас, чунки шунинг ўзи ёвузнинг қиздирилган ўқларини ўчира олади. Бошқа қуролларингиз бўлмаганида эди, шунинг ўзи етарли бўлган бўлар эди.

Ундай бўлса, нима учун бизга кўп қурол-аслаҳа берилган? Чунки биз фақатгина ғолиб бўлиш учун чақирилган эмасмиз. Калом бизни “улкан ғалабачилар (Римликлар 8:37)” бўлишимизни айтяпти. Биз нафақат жангда ғолиб чиқишимиз, баълки, бу руҳий жангда дабдабали ва тўлиқ равишда ғалаба қозонишимиз керак. Юҳаннонинг “ичингиздаги Руҳ дунёда ҳукм сураётган руҳдан устундир (1Юҳанно 4:4)” деган гаплари ёдингизда бўлсин. Павлус ҳам, бунга қўшиб, “гуноҳ кўпайган сари, Худо инояти ҳам, шунчалик орта борди (Римликлар 5:20)” демоқда. Биз жаннатга зўрға илиниб қолиш учун мўлжалланган эмасмиз. Биз ғолиб, жасур ва мағлубиятга учрамайдиган бўлиш учун яратилганмиз.

Азизлар, бордию сизда ибодат эҳтиёжи бўлса, dilkashradio.com сайтидан фойдаланиб, бизга хабар йўлланг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top