3:16

Нолаш ва шикоят қилишларимиз

MP3

Салом азизлар. Ибодат мавзусига бағишланган дастуримизга хуш келибсиз.

Ғамгинлик, саросима, бефарқлик — буларнинг ҳаммаси шайтоннинг ишидир. Ғамгинликка, руҳнинг тушиши, бефойда афсуслар, ва ҳаётни қоронғиликда кўриш туйғулари киради. Саросимага тушиш эса, шубҳаланишни, гумонсирашни, пушаймон бўлишни, қарамақаршиликни ва жанжалкашлик туйғуларини ўз ичига олади. Бефарқлик эса, бошқаларга ва атрофимиздагиларга ва Худонинг ишларига беадаблик қилишни, тошюракликни, совуқликни ва аччиқликни ўз ичига олади. Ҳозир айтиб ўтилганларнинг барчаси шайтоннинг тана ва ичимиздаги ”менимиз” орқали қиладиган асосий ишларидир.

Илгариги дастурларда кўриб чиққанимиздек, буларни яратиш учун шайтон бизнинг ҳар хил вазиятларимиздан, туйғуларимиздан, сезишларимиздан ва онгимизни ишга солиб, у ерда шубҳа ва гумонларни келтириб чиқаради.

Энг муҳим саволлардан бири бу, ”Масиҳий бўла туриб, булар таъсир кўрсатишни бошласа нима қиламиз?” Қандай қилиб бунинг уддасидан чиқа оласиз? Буларга бардош бериш учун ҳаётингизда нималар қиласиз? Кўп Масиҳийларнинг бу вазиятларда нима қилишини сизга айтай, ”Улар нолашади!”. Улар “Эх, шайтон мени кетимдан пойлаб юрибти. Мен қийин аҳволга тушиб қоляпман, қандай қийинчиликлар орасидан ўтаятганимни билсангиз эди! Ҳаммаси мени тушкунликка туширяпти, ҳатто қўлимдан ҳеч нарса келмаяпти” деб нолишади. Ҳаммаси худди бир аёл “Мени қийналишимни истаб Худо менга азоб йўллаб туради!” деб айтганига ўхшайди. Бундай вазиятда қайсидир йўл билан бўлса ҳам, Худони айибдор қилиш сезилиб туради. Албатта биз бундай демаймиз. Биз ҳеч қачон бундай демасак ҳам, Худо бизга керагидан ортиқ қийинчиликларни йўллаяпти деб озгина бўлса ҳам, ишора қиламиз. Ҳаётимизда бундай шикоят қилиш билан аллақачон шайтоннинг ҳийлаларига тушганимизни намойиш этамиз. Айнан шунинг учун, қандай Масиҳий бўлишни ўрганиб олган Масиҳий, келиб чиқадиган барча вазиятларда Худога шукур қилиб, ҳаммасига хурсанд бўлишини дойим Худонинг Муқаддас Каломи кўрсатади.

Бу билан Масиҳий ҳамма бор нарсага хурсанд бўлади дегани эмас. Шу йўсин, у ўзини ҳамма нарсага бўлган хурсандчилигини муғомбирлик қиляпти дегани ҳам, эмас. Шуниси ачинарлики, қийинчиликларга дуч келганда кўпчилик қалбаки табассумлар билан бепарволик қилишади, бу билан Масиҳийлар шундай қилиши керак деб ўйлашади. Бундан даҳшатлироғи бўлмайди. Албатта, хурсандчилик кўз ёшлари бундан мустаснодир. Лекин ҳаётимиздаги ҳар хил вазиятларда нолишларимиз, шикоятлар қилишимиз, вайсалашларимиз айнан Масиҳийликни тўлиқ ва тўғри тушунмаганликнинг энг ёмон белгиларидир. Осмондаги Отамиз, Сен муқаддасга шубҳа қилиб, қийинчилик пайтларида нолаб, Сенга ишонишни ўрнига, ўзимизга кўпроқ ишонганимиз учун бизни кечир. Шикоят қилишни бас қилайлик! Бизга нола қилмасликни Ўзинг ўргатгин. Бизга ҳақиқий масиҳий бўлишни ўргат. Сенинг исминг улуғлансин. Сенинг муқаддас исминг, сўнги нафасимизгача муқаддас бўлсин. Омин!

Азизлар, бордию сизда ҳам ибодат эҳтиёжи бўлса, dilkashradio.com сайтидан фойдаланиб, бизга хабар йўлланг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top