3:13

Ҳар бир одам ҳукмрон ҳокимиятга бўйсунсин

MP3

Салом азизлар. Дунёвий одамларнинг йўллари ёки мақсадлари билан ўзимизни солиштира олмаймиз, лекин одамларнинг ўзи билан, солиштиришимиз мумкин. Уларнинг ҳаракатларига қўшилиш шарт эмас, лекин биз уларни тинглаб, улар ҳақида ҳавотир олаятганимизни кўрсатишимиз мумкин. Уларнинг ҳаракатларига аъзо бўлмай туриб, улар билан дўстлашиш мумкин, лекин, агар улар буни қабул қилмасалар, ҳавотир олманг, бу уларнинг танловидир. Исо Каломда, ”Қул ўз хўжайинидан юқори бўлмас, деган сўзимни эсланглар. Агар Мени қувғин қилган бўлсалар, сизларни ҳам, қувғин қиладилар. Агар Менинг сўзларимга риоя қилган бўлсалар, сизларникига ҳам, риоя қиладилар (Юҳанно 15:20)” деб айтган эди. Атрофимиздаги ҳаётга ўйғунлашсак икки ҳил таъсирни кутишимиз мумкин, бу одамларнинг ноумид ҳаракатларини олдинга юрғазиш учун эмас, баълки, уларнинг ҳаётлари билан қизиқишга ва айнан одамлар учун ғам чекиш мақсади учундир.

Ундан ташқари Масиҳий яна кўпгина ҳаракатларга қўшилиши мумкин. Баъзи йўналишларда, Масиҳий ўз ҳиссасини ҳам, қўшиши мумкин. Масиҳийлар дойим одамгарчилиги билан фарқланиши керак, яъни, кучсизларга ёрдам бериши, бетобларга ҳизмат қилиши, ёши катталарга ёрдам бериши, қамоқдами ё бошқа жойлардами фарқи йўқ, ҳар бир жойда иш топилади. Масиҳий, дойим ҳокимиятни қўллаб қувватлашга тайёр бўлиши керак, чунки ҳокимият Худодан келади. Ҳатто энг ёмон ҳокимиятлар ҳам, Худо олдида жавобгарликка эга бўлиб, У билан боғлиқдирлар. Калом бу ҳақда, “Ҳар бир одам ҳукмрон ҳокимиятга бўйсунсин. Чунки Худо буюрмаган ҳокимият йўқ, мавжуд ҳокимиятларнинг ҳаммасини ҳам, Худо тайин этган. (Римликлар 13:1)” деб айтади. Шунинг учун Масиҳий, жамиятдаги ёвузликни енгиллаштиришга тайёр бўлиб, иложи борича мамлакатлар орасидаги дўстликни қўллаб қувватлаши керак. Калом амрларини ўқиб чиқинг: “Ҳамма одамларни ҳурмат қилинглар (1Бутрус 2:17)”, “яхшилик қилсин (1Бутрус 3:11)”, “Подшоҳни эҳтиром қилинглар(1Бутрус 2:17)”, “дунёдаги хўжайинларингизга ҳар нарсада итоат этинглар (Колосаликларга 3:22)”, “Барча одамларнинг кўзи олдида яхшилик қилишга интилинглар (Римликлар 12:17)”, “Хасталарни соғайтиринглар, моховларни пок қилинглар, ўликларни тирилтиринглар, жинларни қувиб чиқаринглар. Текин олдингизлар, текин беринглар(Матто 10:8)”. Бу оятлар амалий чақириқдир. Шаҳсан Исо Масиҳнинг ҳаётига назар ташланг. Исо яҳшилик қилишни истаган ҳар бир одамга Дўст бўлган бўлар эди. Ўзгаларнинг юрагини ва онгини ифлос қиладиган ёки ўз манфаатини излаб ҳаракатлардан кўзбўямачилик қилиб фойдаланадиганларга ва ҳар бир инсофсиз одамга Исонинг жаҳли чиққан бўлар эди. Исо Понтий Пилатнинг олдида туриб, ”Бироқ энди Менинг Шоҳлигим бу ердан эмас (Юҳанно 18:36)” деб айтган эди. Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, ”Пилат, Мен сенга ҳеч қандай ҳафҳатар туғдирмайман. Менинг шоҳлигим бу ердан эмас. Мен ҳеч бир сиёсий ҳаракатга жалб этилмаганман. Ўйлаганингдек, сени ҳавотирга солиб жамиятдаги ўрнингга ҳеч путур етказмайман.” Нима бўлишидан қатъий назар, У гуноҳкорлар дўсти сифатида машҳур бўлган. Азизлар, бордию сизда ибодат эҳтиёжи бўлса, dilkashradio.com сайтидан фойдаланиб, бизга хабар йўлланг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top