2:54

Юз доғини ўзингиз кетказманг.

MP3

Ассалому алайкум. Кўпинча биз аёллар кўзгуга қараб ўзимизнинг қиёфамиздан кўнглимиз тўлмайди. Баъзиларимизнинг юзимизда сепкиллар бўлса, баъзиларимизда ҳомиладорликдан сўнг қолган пигмент доғлар бор. Булар бизнинг таъбимизни хира қилади. Шу сабаб, билиб-билмай бошқаларнинг маслаҳатларига таяниб, юзимизга доғ ва сепкилларни кетказиш учун турли нарсаларни чаплаймиз. Кўпинча юзларига ва қўлларига ҳам сепкил тошиб кетган қизларнинг шикоятини эшитамиз. Сепкил кўпроқ оқ-сариқдан келган қизларга тошади. Сепкил айниқса баҳор ва ёзда билиниб қолади. Қишда сепкилнинг ранги ўчади, баъзида у йўқолиб кетади.

Кўпчилик қизлар сепкил хуснни бузади, одамни хунук қилиб қўяди, деб ўйлайдилар ва ўзларича уни кетказмоқчи бўладилар. Шундай қилиш керакми? Бироқ баъзи қизларга сепкил ярашади ҳам. Бундан ташқари, сепкилни кетказаман деб, оқартирадиган ёғ упаларни билар-билмас суртавериш оқибатида у янада билинадиган бўлиб қолади. Шунинг учун ўзбилармонлик қилманг. Сепкилдан қутилмоқчи бўлсангиз, аввал косметологдан маслаҳат олинг. Агар юзда жуда билинадиган доғлар пайдо бўлса, албатта врачга бориш зарур. Бу доғлар гормонал бузилишлар натижасида, ҳомиладорлик, жигар, меъда касалликлари, пардоз воситаларини назоратсиз қўлланилиши туфайли пайдо бўлиши мумкин. Агар юзингиздаги доғлар, жигар ва ўт-қопи касаллигидан, ёки бўлмаса ошқозон-ичак касалликлари оқибатидан бўлса, энг аввало бу касаллигингизни бартараф этиб, сўнг косметологга мурожаат қилинг.

Касалликни даволаганингиздан кейин ҳам, бу хасталик такрорланмаслиги учун ва энг аввало доғсиз чиройли юзга эга бўлиш учун врачнинг кўрсатмаларига амал қилинг. Юзингизнинг чиройли ва доғсиз бўлиши сиз танаввул қилаётган маҳсулотларга ҳам боғлиқ. Шунинг учун организмингиз учун фойдали бўлган мева, сабзавот ва кўкатлардан кўпроқ истеъмол қилишни ўзингизга одат қилиб олинг. Агар доғларингизнинг сабаби бошқа нарсада бўлса буни косметолог – врач аниқлаб беради. Доғ буғдой ранг аёлларда кўпроқ кўзга ташланиб туради, у баҳор ва ёзда жуда билиниб қолади. Ҳомиладор аёллар юзига тушган доғ улар эсон-омон қутилиб олганларидан кейин бир неча ой ўтгач йўқолиб кетади. Бошқа аёллар юзидаги доғ сабаби аниқланиб, даволангач, кетиб қолади. Бироқ доғ узоқ вақтгача кетмайдиган ҳоллари ҳам учрайди.

Уйда тайёрланган настойкалардан: бодринг, қизил смородина, лимон сувлари ҳар қандай терини оқартиришга ярайди. Улар бундан ташқари терини майин қилади. Тери ёғли бўлса, юздаги ниқоб иссиқ сув билан ювиб ташланади, агар тери жуда қуруқ бўлса, суюқ ёғ упа билан артилади. Агар тери ёғли бўлса, уч-тўрт кун туриб қолган кефир зардобини юздаги доғга суртиш мумкин. Доғ қорайиб кетмаслиги учун терини қуёш нури таъсиридан эҳтиёт қилиш зарур. Ëзда қуёш нуридан ҳимоя қиладиган ёғ упалар, ранги тўқ упалардан фойдаланинг.

Аммо упалардан фойдаланишда ҳам юз терингизнинг ҳолатига қараш керак. Тез-тез ва узоқ вақт юз терисига мос бўлмаган упа суркаш ҳам юзни қуритиб ажин туширади. Агар юз терингиз қуруқ бўлиб, ажин тушишга мойил бўлса, ёки эндигина ажин туша бошлаганини сезсангиз, дарҳол косметологга мурожаат қилишни унутманг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top