3:28

Йиқилмаслик учун…

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Агар имон йўлида мустаҳкам турган бўлсангиз, жуда ҳам яхши ва мақтовга сазоворсиз, аммо эҳтиётсизлик қилиб жуда кибрланиб кетманг. Акс ҳолда тойиб кетишингиз аниқ. Шунинг учун ҳам, Калом бу ҳақида биз имонлиларни огоҳлантиради. 1 Коринфлик 10:1-13 бобларни кўриб чиқайлик. “Биродарлар, сизлар шундан хабарсиз қолишингизни истамайман: ота-боболаримизнинг ҳаммаси нурли булут остида кездилар ва ҳаммаси Қизил денгиздан ўтдилар. Уларнинг ҳаммаси шундай булут остида кезиб ва денгиздан ўтиб, Мусо пайғамбар номидан сувга чўмиб имон келтиргандай бўлдилар. Ҳаммаси баравар руҳий озиқни едилар. Ҳаммаси баравар руҳий ичимликни ичдилар; улар орқаларидан келаётган руҳий қоятошдан сув ичдилар. У қоятош эса Масиҳ эди. Лекин Худо уларнинг кўпларидан рози бўлмади, улар саҳрода ҳалок бўлишди.”

Narrator 2 Нега Худо улардан рози бўлмади? Чунки улар шунча Худонинг марҳаматидан баҳраманд бўлса ҳам, Худога муносиб кун кечирмадилар. Улар Худонинг амрига амал қилиб яшамадилар. Калом давом эттириб шундай дейди: “Уларнинг бошига тушган бу кўргиликлар биз улардай ёмон нафсга берилмаслигимиз учун бизга намуна бўлди. Уларнинг баъзиларига ўхшаб, бутпараст бўлманглар. Улар ҳақида Тавротда шундай ёзилган: “Халқ ейиш ва ичиш учун ўтирди, ўйнашмоққа турди”. Зинокорлик ҳам қилмайлик, чунки улардан баъзилари зинокорлик қилдилар ва бир кунда улардан йигирма уч минг киши нобуд бўлди.” Имонлилар ўзларини имонда кучлиман деб, бутларга сажда қилса, чўлдаги Исроил халқига ўхшаб, йўқ қилиниши ҳақида ҳаворий огоҳлантиради. Коринф жамоатидаги имонлилар Муқаддас Руҳга чўмгани учун ўзларини имонда кучли деб ҳисоблашган ва улар олган нажоти орқали, хохлагандай яшашимиз мумкин деб ўйлашган.

Narrator 1 Шунинг учун улар, бутларга сажда қилишда ва мажусийларни байрамларида иштирок этсак бўлади деб ҳисоблашган. Бироқ бу Худога қарши гуноҳ бўлиб, Исроилликлар олтиндан бузоқ ясаб, уни худо деб, сажда қилганига ўхшайди (Чиқ. 32). Имонлилар Худо халқининг қадимги хатоларидан дарс олиб, Худо қўйган чегарадан чиқмасликни тушинишлари керак. Агар сизни ҳаётингизда кўп нарсалар эътиборингизни тортса, улар Худони улуғлаш ва У билан бўлган муносабатлардаги хурсандчиликдан юқори бўлса, унда сиз бутларга сажда қилишингиз ҳақида фикр пайдо бўлади. Агар сиз Худо ҳақида эмас, Ундан оладиган нарсалар ҳақида ўйласангиз унда сиз, Яратган Худога эмас, ўзингиз яратган худога сажда қилган бўласиз. “Шунинг учун, ўзининг мустаҳкамлигига ишонган киши йиқилмаслик учун эҳтиёт бўлсин.” Мустаҳкамман, деб ўйласангиз, ўша онда Худовандга мурожжат қилинг токи У сизга олға мустаҳкам боришингиз учун куч ва мараҳаматини аямасин.

Narrator 2 Калом ҳаётимизда учрайдиган синовлар ва васвасалар ҳақида шундай дейди: “Бошингизга оддий инсоний васвасадан бошқа васваса келмаган. Худо эса содиқдир, У кучингиздан ортиқ васвасага тушишингизга йўл қўймайди, лекин васваса билан бирга тоқат қилишингиз учун иложини ҳам беради.” Чиқиш йўлининг сўнги, сахро эмас Ханан ери бўлган. Сизнинг нажотингизни сўнги бу дунё эмас, Худонинг Шохлигидир. Исроил халқининг чўлдаги хатоси, биз учун жиддий огохлантиршдир, чунки бизга хам васваса, йиқилиш ва синовлар келиши мумкин. Биз сезгир бўлишимиз керак, Раббимизга суянсак, содиқ Худо бизни химоя килади, бизнинг рухий урушдаги ғалабамиз — Худонинг содиқлиги ва кучига қанчалар суянишимизга боғлик.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top