3:16

Ажойиб механизм

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Инсон танаси жуда ажойиб қилиб яратилганига ҳайратланмай бўлмайди. Ҳар сафар ўзингизга кўзгуга қарар экансиз, Яратувчингизга ҳамдлар айтишни унутманг. Тасаввур қилинг, қандайдир сеҳргар сизга ҳамма ишни -ҳаракат қилиш, таъмирлаш, турли ақлий ва жисмоний вазифаларни бажарадиган ғалати машинани туҳфа қилди, дейлик. Ва унинг бажарадиган иши давомийлиги 120 йил, ҳатто ундан ҳам зиёд. Сиз уни худди тўтиё каби кўзингизга суриб, эҳтиёт қиласизми? Албатта-да! Сиз унинг янада кўпроқ узунроқ самарали ишлаши учун замин яратиб беришга ҳаракат қиласиз. Ва ҳар куни бу мўъжизавий машинани такомиллаштиришга интилиб, ундан ҳайратга тушасиз. Энди бир лаҳза тўхтанг ва ўйлаб кўринг. Яратган Эгам сизга энг ажойиб машина — ўз танангизни туҳфа этган.

Narrator 2 Мўъжизаларга тўлиб-тошган бу машина ҳеч қачон тўхтамайдиган мотор (бу юрак), ёниш тизими (ҳазм қилиш аъзолари), фильтрлаш тизими (жигар), фикрлаш аппарати (мия в асаб тизими), ҳароратни бошқарувчи (тер ажратиш бези) ва ҳоказолардан иборат. Шу билан бирга мазкур машина яна ажабтовур кашфиёт, ишлаб чиқариш, яъни насл қолдириш қобилиятига ҳам эга. Ҳали соғлом экансиз, ўз танангиз қандай қилиб ғамхўрлик қилиш керак бўлади? Кўпчилик одамларнинг омади чопган — улар соғлом дунёга келишган. Аммо улар ушбу қимматбаҳо бойликни ўз-ўзидан юзага келган деб ҳисоблашади. Табиат ҳамиша бепарволикни кечириб келган. Ҳар қандай автомобилни  ҳам унга нисбатан эҳтиётсизлик билан қилинган муносабат ишдан чиқариши мумкин. Ўз вужудингиз, танангиз билан ҳам айнан шу ҳолат рўй бермоғи эҳтимолдан холи эмас.

Narrator 1 Аммо инсон барибир ўз организмининг қандай вазифаларни адо этишини билмасдан туриб, унга ўз вақтида ғамхўрлик кўрсата олмайди. Аксарият кишилар инсон танасида рўй бераётган жисмоний жараёнлар тўғрисида нотўғри тасаввурга эга. Бу китобдан сиз қуйидаги саволларга жавоб топишингиз мумкин: Организм қандай ишлайди? Кўпчиликнинг фикрича, бугун шитоб билан яшашга уриниш истаги юрак хуружини келтириб чиқаради. Зўриқиш, асабийлашиш кабилар эса мазкур хасталикни келтириб чиқарувчи оқибатларни оширишни хаспўшлаш учун келтирилади, холос. Аслида эса юрак хуружлари қон сўрувчи томирларнинг торайиб қолиши туфайли рўй беради. Бу касаллик сезилмасдан етилади: қон томирлари деворларида чўкинди ва «занг» ёпишиб туриб қолади, сиз уни пайқаб қолганингизда эса вақт ўтган бўлади.

Narrator 2 Томирлар қандай ҳолатда бўлганини қай тарзда билиш мумкин, деб жуда кўп савол беришади. Тананинг баъзи қисмларида, масалан, оёқлардаги найларда қон юриши пасайиши — бу эса оғриқларни келтириб чиқариши мумкин. Аслида эса юракда асаб тугалланмалари йўқ, шу сабабли улар бу борада сигнал бера олмайди. Айнан шунинг учун олдига нима қўйилса, паққос туширадиган мижози заиф табиатли айрим кишилар ўз соғлиғидан бехабар ҳолда ёки саломатликлари учун ғамхўрлик қилишни эсдан чиқариб, мен жуда дадилман, деб айтаверади. Юрак хуружи рўй берганидан сўнг улар бунинг асл сабабини ўзларининг заифликларида деб билишармикан? Асло! Инсон қадимдан то ҳозиргача турли вазиятларнинг даҳшатли зулми остида яшаб келади. Биз билган инсон ҳеч қачон хотиржам, тинч яшамайди. Аммо у даврларда юрак ҳуружи бўлмаган. Демак, бизнинг хатоимиз нотўғри овқатланишда.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top